"Валенсия"нинг собиқ дарвозабони Сантяго Канисарес Хави Эрнандеснинг "Барселона" бош мураббийи сифатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Канисареснинг SportBild нашрига айтишича, Каталония клуби Хавини фақат вақтни ютишга олиб келган. Ҳозир жамоа раҳбарияти бозорни ўрганмоқда ва таркибни янгиламоқда, бироқ Хави ҳали ҳеч нарса кўрсатгани йўқ ва "Барселона" билан ҳеч нарсага эришгани йўқ, дея қўшимча қилди мутахассис.
Аввалроқ “кўк-анорранглилар” президенти Жоан Лапорта ҳозирги мураббийга тўлиқ ишонишини айтганди.
“Барселона” Испания чемпионати турнир жадвалида 9 турдан кейин 22 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Бўлажак турда Хави шогирдлари ўз майдонида "Вильярреал"ни қабул қилишади, ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.