"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Италия чемпионатининг 11-тури доирасидаги "Фиорентина" устидан қозонилган ғалаба (4:3) ҳақида фикр билдирди.
90+6-дақиқада ғалаба голини Генрих Мхитарян киритди.
"Биз икки марта ҳисобда ортда қолдик, аммо жамоа ишонишдан тўхтамади. Пенальтигача бўлган дастлабки 35 дақиқамиз ажойиб ўтди, кейин бироз формани йўқотдик, аммо захирадан майдонга тушганлар бизга катта ёрдам беришди. Бу биз бугун (лигага) юборган муҳим сигнал, чунки "Фиорентина" кучли жамоа", - деди Индзаги ўйиндан кейин.
“Интер” 21 очко жамғариб, А Серия турнир жадвалида 7-ўринда, “Фиорентина” эса 10 очко билан 13-ўринда бормоқда.