Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ислом Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? Ҳабиб Нурмагомедов жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачевнинг мураббийи ва дўсти Ҳабиб Нурмагомедов ҳамюртининг ғалабасидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жангдан олдин Ислом уни тинчитади, деб айтгандим. Биринчи раунд яхши ва бир маромда ўтди. Ислом бир ёки икки марта кучли зарба беришга эришди. Бошида дастлабки раунд қийин бўлади деб ўйлагандик

Ғалабадан жуда хурсандман. Махачев тарих ёзди ва уни сўзлар билан ифодалаб бўлмайди.

Исломнинг навбатдаги мақсади Рамазонгача жанг қилиш. Менга қолса Волкановскига қарши жанг қилишини хоҳлардим. Албатта, саккизта ғалабали серияга эга Бенеил Дариуш ҳам бор.

Бироқ Волкановски П4П рейтингининг етакчиси, катта ном. Агар UFC буни хоҳласа, олға босамиз. Волкановски ёки Дариуш. Март ойи бошида", — деди Ҳабиб Нурмагомедов.

Ислом Махачев Абу-Дабидан ўтган UFC 280 мусобақасида Чарльз Оливейрани таслим этиб, енгил дивизионнинг вакант камарига эга чиқди.

Жангдан сўнг Махачев кейинги жангини ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Александр Волкановскига қарши ўтказиш ниятида эканини маълум қилди ва уни октагонга чорлади. Томошабинлар орасида ўтирган австралиялик яккакурашчи октагонга чиқиб келди ва жангга тайёр эканини билдирди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:30, 23.10.2022.
Ўқилди: 5369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8314]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3611]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3569]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3268]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2608]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1923]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1672]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1448]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1404]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик