Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ла Лига: Кутилаётган трансферлар

Баҳо:
+ | -

Эътиборингизга Ла Лигада трансфер қилиниши мумкин бўлган энг машҳур ва эътиборли футболчиларни ҳавола қиламиз.

АДРИАН, ҳужумчи, 24 ёш (Атлетико, Мадрид)
Трансфер қиймати: 18 миллион евро. Сотилиш эҳтимоли 40%
2011/12 мавсумда 44 ўйин, 18 гол, 4 голли тўп узатма
Қизиқаётган клублар: "Тоттенҳэм”, "Арсенал”, "Барселона”.

Адриан гарчи Испания терма жамоаси таркибига илина олмаган бўлса-да, мавсум давомида кўрсатган ўйини туфайли жуда кўп жамоаларнинг назарига тушган. Европа Лигасида ғалаба қозонган ёш ҳужумчи Олимпиада ғолиби бўлиш учун ҳам имкониятга эга, у мамлакат олимпия терма жамоасига жалб қилинган.

Клуб билан тузилган шартнома бандига кўра, 18 миллион евро эвазига "Атлетико” ни қўйиб юбориши кераклиги кўзда тутилган.

АДРИАНО, ҳимоячи, 27 ёш ("Барселона”)
Трансфер қиймати: 6 миллион евро, сотилиш эҳтимоли 60%
2011/12 мавсумда 29 ўйин, 1 гол, 7 голли тўп узатма
Қизиқаётган клуб: "Ювентус”

"Барселона” бу ёз трансферлар учун 40 миллион сарфлашини айтганди, ҳозирча 14 миллионга "Валенсия”дан Хорди Альба олиб келинди холос. Альба ҳам айнан Адриано тўп суриши мумкин бўлган чап қанот ҳимоясида ўйнайди.

Абидалнинг аҳволи номаълумлиги туфайли, Адриано Альбанинг потенциал ўринбосари сифатида клубда қолиши мумкин, унинг ўзи ҳам Барселонада қолишни истаётганини айтганди. Аммо "Ювентус” жиддийроқ таклиф киритса, клуб ҳам, Адрианонинг ўзи ҳам ўйлаб қолиши табиий. Икки йилдан кейин жаҳон чемпионати бўлади...

ИБРОҲИМ АФЕЛЛАЙ, ярим ҳимоячи, 26 ёш ("Барселона”)
Трансфер қиймати: 8 миллион евро, сотилиш эҳтимоли: 75%
2011/12 мавсумда 5 ўйин.
Қизиқаётган клублар: "Арсенал”, "Ливерпуль”, "Интер”

Мавсумнинг асосий қисмини жароҳатларни даволаш билан ўтказган голландиялик футболчига "Барселона” унчалик умид боғлагани йўқ.2010 йилда 2.5 миллион еврога ПСВ дан сотиб олинган футболчидан янги маблағлар қўлга киритиш учун воз кечилиши мумкин.

Дарвоқе, 8 миллион евролик трансфер нархи учун "Ньюкасл” ҳам Афеллайга даъвогарлар сафига қўшилиши мумкин

ЛАССАНА ДИАРРА, ярим ҳимоячи, 27 ёш (”Реал”)
Трансфер қиймати: 20 миллион евро, сотилиш эҳтимоли: 60 %
2011/12 да 25 ўйинда майдонга тушган
Қизиқаётган клублар: "Милан”, "Тоттенҳэм”, "Спартак”

Ҳар йили ёзда клубни тарк этиши таҳмин қилинадиган Диарра яна ўша эски қўшиқни тингламоқда. Моуриньо уни захира ўнг қанот ҳимоячиси сифатида кўрмоқда. Агар Диаррага ўйин амалиёти муҳим бўлса, юқоридаги жамоалардан бирини танлаши мумкин. Трансфер нархи ҳам паст эмас.

РАДАМЕЛ ФАЛЬКАО, ҳужумчи, 26 ёш ("Атлетико”)
Трансфер қиймати: 45 миллион евро, сотилиш эҳтимоли 50%
2001/12 да 50 ўйин, 36 гол, 5 голли тўп узатма
Қизиқаётган клублар:”Челси”, "М.Сити”, "Тоттенҳэм”, "Барселона”

Икки йилдан бери Европа Лигаси қаҳрамони бўлиб келаётган Фалькао бу мавсумда ЕЧЛ дан четда қолаётгани туфайли жамоани тарк этишни исташи мумкин. Ягона тўсиқ, Фалькаони қўлга киритишни истаган жамоалар катта миқдорда трансфер бадали тўлашларига тўғри келади.

КАКА, ярим ҳимоячи, 30 ёш ("Реал”)
Трансфер нархи: 25 миллион евро
2011/12 да 35 ўйин 8 гол, 14 голли тўп узатма
Қизиқаётган клублар: "Милан”, "Интер”, ПСЖ

Барқарор таркибга жалб қилинмаса-да Каканинг мавсумдаги кўрсаткичлари жуда яхши. Лекин у Моуриньонинг ишончини қозона олмади, муҳим ўйинларда майдонга туширилмади. Фақатгина Ди Марианинг тез тез жароҳат олиши Какага имконият тақдим этаверди. Шу ёзда Кака Мадридни тарк этиши мумкин.

Европанинг топ клубларидан ташқари, Какага Хитойдан ҳам таклифлар бор.

ХАВИ МАРТИНЕС, ярим ҳимоячи, 23 ёш ("Атлетик”)
Трансфер нархи: 40 миллион евро, сотилиш эҳтимоли 50%
2011/12 мавсумда 52 ўйин, 4 гол, 1 голли тўп узатма
Қизиқаётган клублар "Барселона”, "Манчестер Сити”

Ёзги трансфер мавсумининг энг катта нишонларидан бири. Шартнома бандларига кўра, 40 миллионлик транфсфер бадали Мартинеснинг ихтиёрини ўзига қолдилар. Барибир клуб мураббийи Марсело Бьелса Мартинеснинг сотилишини истамаяпти.

2016 йилгача шартномага эга бўлган Мартинеснинг ўзи ҳам клуб алмаштириш ҳақида у қадар кўп ўйлагани йўқ.  

АЛВАРО НЕГРЕДО, ҳужумчи, 26 ёш ("Севилья”)
Трансфер нархи: 20 миллион евро, сотилиш эҳтимоли 50%
2011/12 мавсумда 34 ўйин, 16 гол, 3 голли тўп узатма
Қизиқаётган клублар: "Арсенал”, "Ливерпуль”, "Малага”

Кўпчилик учун кутилмаганда, Евро-2012 да Испания терма жамоаси таркибидан жой олган Негредо ишончни у қадар оқлай олмади. Дель Боскенинг ўзи ҳам футболчига ортиқча ишонч билдирмади.
Лекин барибир бир қатор клублар футболчига қизиқиш билдиришган, Рууд ван Нистелройни нафақга кузатган "Малага” бу савдода бироз актив бўлиши мумкин.

НУРИ ШАҲИН, ярим ҳимоячи, 23 ёш ("Реал”)
Трансфер қиймати: 15 миллион евро, сотилиш эҳтимоли 70%
2011/12 мавсумида 10 ўйин, 1 гол, 1 голли тўп узатма
Қизиқаётган клублар: "Боруссия” Д, "Тоттенҳэм”, "Валенсия”

Катта умидлар билан "Боруссия”дан сотиб олинган Шаҳин жароҳати туфайли мавсумни ўтказиб юборди, спорт формасини тиклай олмади, ўзининг энг ёмон даврини бошдан кечирди.

Моуриньо Шаҳиннинг сотилмаслигини айтаётган бўлса-да, бир қатор жамоалар у билан қизиқмоқдалар. Булар қаторида Шаҳиннинг собиқ жамоаси Дортмунд ҳам бор. Мабодо Модрич ҳам Мадридга келадиган бўлса, Нурининг майдонга тушиш эҳтимоли янада пасайиб кетади ва ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 10:13, 17.07.2012.
Ўқилди: 6610 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.