Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси кетма-кет учинчи жаҳон чемпионлиги учун курашади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 6-15 октябрь кунлари Россиянинг Калининград шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун таклифнома олди.

Ўзбекистон футбол федерацияси жаҳон чемпионатида қатнашиш таклифини икки ой аввал жаҳон ампутантлар футбол федерациясига тақдим этганди. 18 июль куни эса Россия футбол иттифоқи ва Россия ногирон футболчилар федерациясидан ЎФФга расмий таклифнома келиб тушди. Унга кўра Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси жаҳон чемпионати иштирок этиш ёки этмаслигини 30 июлга қадар Россия футбол иттифоқига ҳам маълум қилиши керак.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси сўнгги икки жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган. 2007 йил Туркия мезбонлик қилган мусобақада Ўзбекистонга тенг келадигани топилмаган.

Ҳар икки йилда бир марта ўтиши лозим бўлган жаҳон чемпионатига 2009 йили Бразилия мезбонлик қилиши керак эди. Бироқ Рио-де-Жанеродаги нотинч вазият туфайли мусобақа 2010 йили Аргенинада бўлиб ўтди ва унда ҳам ўзбекистонлик спортчилар муваффақият қозонишди.

2012 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини дастлаб Япония қўлга киритганди. Бироқ шу йилнинг март ойидаги цунами ва у келтирган иқтисодий зарардан кейин Япония мезбонликдан воз кечди. Жаҳон чемпионати мезбонлигини сўраган Эронга эса Россия ва АҚШ футбол федерациялари сиёсий сабаб билан қаршилик кўрсатишди ва мундиал Россияга ишониб топширилди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:16, 20.07.2012.
Ўқилди: 5959 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.