Мадриднинг "Реал" клубини ноябрь ойида учта ўйин кутиб турибди.
Карло Анчелотти шогирдлари 2 ноябрь куни тунда "Селтик" жамоаси билан ЕЧЛ доирасида Мадридда беллашса, 7 нобярь куни "Райо Вальекано" жамоаси билан Ла Лига доирасида сафарда ўйнайди. 10 ноябрь куни эса "қаймоқранглилар" Испания чемпионатининг 14-турида "Кадис" жамоасини қабул қилади. Шундан сўнг, "Реал" ҳам бошқа клублари сингари танаффусга йўл олади.
"Реал" Ла Лиганинг сўнгги турида Каталониянинг "Жирона" жамоаси билан дуранг ўйнаб, "Барселона"ни бир очко ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.