Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Аш-Шабоб» Сервер Жепаровни сотиб юбормоқчи?

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик ФИФА агенти Санъат Шарипов ўз Твиттери орқали маълум қилишича, Саудиянинг "Аш-Шабоб" клуби ҳамюртимиз Сервер Жепаровни трансферга қўймоқчи экан.

"Саудиялик ишончли манбаларга кўра, "Аш-Шабоб" клуби шайхи Сервер Жепаровни сотиб юбормоқчи. Клуб раҳбарияти унинг ўтган йилги ўйинидан қониқмаган. Афтидан шайх Серверни шошма-шошарлик билан сотиб олган кўринади. Энди у учун энг катта бош оғриқ — Серверга сарфланган каттагина маблағни қайтариб олиш. Ҳаттоки Қатар клублари ҳам ўйинчини сотиб олишолмаяпти", дея ёзади С.Шарипов.

"Ҳозирча форс кўрфазида ўзини яққол кўрсатган футболчи Азизбек Ҳайдаров бўлиб турибди. Ўйинчиларимизга бўлган талаб сўниб бормоқда. Футболчиларимиз ўз устида ишламаса, ўзбекистонлик футболчилар ташқарига чиқа олмайди. Улар ўз устиларида кўпроқ ишлаши лозим. Жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор бериш керак. Бунинг устида фақатгина қишда ишлаш керакмас. Кўзи ёнадиган ўйинчилар чиқармикан биздан", дея хавотир билан ёзади Санъат Шарипов.

"Айримлар мендан "Фалон футболчини Россия клубларига тавсия қилмадингизми?", деб сўрашади. Наҳотки содда бўлмаса бизнинг мухлислар дейман. Россия футбол қандай ривожланганию, унда кимлар ўйнаётганини наҳотки кўришмаса? Одил бу мустасно. Унда Аллоҳ берган иқтидор бор. Қолганлар эса ўз устида фақатгина ишлаши керак. Машғулотда бекорга вақт ўтказгани билан иш битмайди. Шунча тавсия қилганимиздан кейин бирортаси билан қизиқишгани йўқ. Хўш, унда Ўзбекистонда ўйнайвергани яхшими ёки араб давлатларига бориб, пул ишлагани ва тажриба орттиргани?", дея ўз Твиттерида жон куйдиради ФИФА агенти.

Манба: www.stadion.uz.

Саудия Арабистони чемпионатининг 2011/2012 йилги мавсумида Сервер Жепаров тўп сурган "Аш-Шабоб" клуби чемпионликни қўлга киритди. Демак, жамоа ОЧЛ-2013да ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Киритилди: 22:37, 21.07.2012.
Ўқилди: 7818 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик