"Тоттенҳэм" мураббийлар штаби клуб яримҳимоячиси Лука Модрични кечаги машғулотларда иштирок этишдан бош тортгани учун икки ҳафталик маошини жарима сифатида олиб қўйилиши ҳақида қарор чиқарди.
Шундай қилиб Хорватиялик футболчи клубга 80 минг фунт атрофида жарима тўлайдиган бўлди, дея хабар беради The Telegraph.
Таъкидлаймиз, бугун "Тоттенҳэм" мавсумолди йиғинни ўтказиш учун АҚШга учиб кетади. Модрич, "Реал" билан музокара олиб борилаётганига қарамай, йиғинга борадиганлар рўйхатига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ лондонликлар бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Модричнинг 35 миллион фунтдан камига сотилмаслигини билдирган эди.













