"Анжи" клуби ҳужумчиси ва сардори Самуэль Это’О Россия чемпионати биринчи турида "Кубань" устидан қозонилган ғалабдан (2:1) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи дақиқада нима бўлди? Бу футбол. Футболни безайдиган нарса содир бўлди. Бизга қийин бўлди, аммо бош мақсадимиз 3 очкони қўлга киритиш ва чемпионатни яхши бошлаш эди. Биринчи ўйинлари кўпинча оддий бўлмайди. Умид қиламанки, навбатдаги ўйинда бундан яхшироқ ўйнаймиз.
Менинг голим? Муҳими бошқа нарса - жамоанинг ғалабаси, менинг голим эмас", - дея камерунликнинг сўзларини келтиради "Анжи" расмий сайти.