Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Максим Шацких: "Иккинчи таймда нима устида ишлаётганимизни кўрсатиб қўйдик"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан (6:0) сўнг "шерлар" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

- 6:0. Яна бир нечта гол ура олардик. Жуда яхши ўйин намойиш этдик. Рақибда бор-йўғи битта зарба бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин масаласини ҳал қилсак бўларди. Иккинчи таймда нима устида ишлаётганимизни кўрсатиб қўйдик.

- Максим Шацких келганидан сўнг Аббос Файзуллаев янада "очилди", унинг қайси жиҳатлари устида ишладингиз?

- Менимча, бизгача у захира футболчиси эди. Кейин асосий таркиб футболчиси бўлиш имконияти пайдо бўлди ва мен унга бу имкониятдан фойдаланиш кераклигини айтдим. Айни дамда унга нисбатан ҳеч қандай саволлар йўқ. Талабларни бажараётган футболчи майдонда ўйнайверади.

- Бундай футболчилар тез кўзга ташланади ва агент ҳамда скаутлар эътиборида бўлади. Файзуллаевни қишда йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми?

- Аббоснинг яна бир йиллик шартномаси бор. Албатта, битимни узайтирамиз. Агентлар нима ўйлаётганини билмайман. Улар ҳам ақлли одамлар. Фақат "Пахтакор"дангина кучли чемпионат ёки жамоага кетиш мумкин. Лига якунланганидан сўнг барчасини ўйлаб, ҳал қилиб, қишки йиғинларда ким иштирок этишини аниқлаб оламиз.

- "Насаф" "Нефтчи"га мағлуб бўлди. Сўнгги турда "Пахтакор" чемпионга айланиши мумкин. Охирги турда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жамоангиз имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Сўнгги 4-5та турдан бери вазият шундай. Асосийси - ҳаммаси ўз қўлимизда. Энди "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этиш ҳақида ўйлаймиз.

- "Бунёдкор"га Бошкович келганидан сўнг жамоа ўйинида ўзгариш рўй берди. "Қалдирғочлар" "Пахтакор"га жиддий муаммолар туғдириши мумкин.

- Вақти келса ўйлаб кўрамиз, ҳаммасини таҳлил қилиб чиқамиз. Айни дамда футболчилар тикланишига эътибор қаратамиз. Навбатдаги ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Барибир ўз услубимизда ўйнаймиз. "Бунёдкор"ни ўрганиб чиқиб, керакли хулосалар қиламиз." - деди Шацких.

Киритилди: 22:47, 07.11.2022.
Ўқилди: 1231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.