Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Блаттер: "ЖЧ-2022 Қатарда эмас, АҚШда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Франция президентининг илтимосига кўра ўзгариш рўй берган"

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер 2022 йилги жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилиши керак эди, бироқ УЕФА раҳбари Мишель Платини Франция президенти илтимосига кўра Қатарга овоз берганини айтди. Кейинроқ Қатар Франциядан бир неча ўн миллиард долларга қирувчи самолётлар сотиб олгани маълум бўлди.

"Қатар жуда кичик давлат. Футбол ва Жаҳон чемпионати бу давлат учун жуда катта. Қатарни танлаш хато эди. Ижроия қўмитасида 2018 йилда Россия, 2022 йилда эса АҚШ Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида келишиб олдик. Икки узоқ йиллик сиёсий рақиблар навбатма-навбат Жаҳон чемпионатини ташкил қилишса, бу тинчлик ишораси бўларди.

Бироқ ФИФАнинг ҳал қилувчи конгрессига бир ҳафта қолганида Платини менга қўнғироқ қилиб, режамиз амалга ошмаслигини айтди. Мишель бир кун аввал Қатар шаҳзодаси билан тушлик қилган президент Саркози саройига таклиф қилинган. Саркози Платинидан: “Жаҳон чемпионати мезбони танланганда Қатар учун нимадир қилишга ҳаракат қилинг”, деб сўраган.

Платини мендан мамлакат президенти бирор нарса сўраса нима қилишимни сўради. Лекин мен бу ҳақда ҳеч ўйламаганман, чунки Швейцарияда президент йўқ, деб жавоб бердим. Умуман олганда, айнан шундай бўлди: Платинининг овозлари эвазига жаҳон чемпионати АҚШга эмас, Қатарга ўтди. Албатта, гап пулга ҳам тегишли эди. Олти ойдан сўнг Қатар Франциядан 14,6 миллиард долларга қирувчи самолётлар сотиб олди”, — дея Блаттер сўзларидан иқтибос келтирган Voetbal International нашри.

Киритилди: 15:49, 08.11.2022.
Ўқилди: 2868 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3235]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2916]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2628]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2417]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2124]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1882]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1721]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1676]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1598]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1589]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик