Кириш Регистрация

Рафинья: "Зарба йўллаш учун тўғри вақтни кутдим"

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумкор футболчиси Рафинья Диас Испания чемпионатининг 14-тур учрашувида “Осасуна” дарвозасига урган голи ҳақида гапирди. "Кўк-анорранглилар" 2:1 ҳисобида иродали ғалабани тантана қилишди.

"Бундай пайтларда сиз тезда қарор қабул қилишингиз керак. Мен айнан шундай қилдим. Де Йонг яхши пас берди, кейин мен қочиб кетдим ва зарба бериш учун тўғри вақтни кутдим", - деди бразилиялик футболчи Barca Time билан суҳбатда.

Кечаги муваффақият эвазига "кўк-анорранглилар" 37 очко тўплади ва Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Каталонияликлар “Реал”дан 5 очко олдинда.

Киритилди: 11:29, 09.11.2022.
Ўқилди: 1698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.