Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари доирасида кечки дастурдан ўрин олган жанглар давом эттирилмоқда.
80 килограмм вазнда қитъа чемпионатига борган Одилон Аслонов финал йўлланмаси учун қирғизистонлик Омурбек Бекжигит ўғлига қарши баҳслашди.
Боксчилар бутун жанг давомида бир-бирларига очиқ кураш таклиф этишди. Рақиб боксчиси Аслоновнинг кўплаб зарбаларини кўтара олгани таҳсинга лойиқ. Ватандошимиз жангни 4:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди — 30:27, 30:27, 30:27, 29:28, 28:29.
Шу тариқа, финалга чиққан Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари сони 6 нафарга етди. Аввалроқ Саиджамшид Жаъфаров, Лазизбек Мулложонов, Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халаков ва Руслан Абдуллаев финалга йўл олган, Шаҳзод Музаффаров, Адҳамжон Муҳиддинов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ярим финалда енгилиб, бронза медалига эга чиққани хабар қилинганди.
10 ноябрь куни яна қуйидаги боксчи ўз жангини ўтказади:
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Аҳмат Сулайман (Иордания) (22:30 дан сўнг)