Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Миржалол Қосимов: «9-дақиқадаёқ қизил карточка олишимизни ҳисобга олмаган эканмиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг сўнгги 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” — АГМК (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Миржалол Қўшоқович одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— “Навбаҳор”ни бугунги ғалаба ва 2-ўрин билан табриклаймиз. Жуда қизиқарли ва мухлисларбоп ўйин бўлди. Учрашув давомида кутилмаган вазиятларга ҳам дуч келдик. 9-дақиқадаёқ қизил карточка олишимизни ҳисобга олмаган эканмиз. Бу мен учун ҳам катта дарс бўлди. Ҳақиқатдан ҳам ғалаба учун майдонга чиққандик. Ўша қизил карточка ўйиннинг боришини тубдан ўзгартириб юборди. Ҳар доим ҳам сен ҳоҳлаган нарса бўлмайди. Шунга қарамасдан, йигитларга кийиниш хонасида миннатдорчилик билдирдим. “Бошларингни баланд кўтаринглар, сизлар бугун мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатдинглар”, дедим.

Бизда ҳеч қандай босим йўқ эди. Чунки 3-ўринга ҳам даъвогар эмасдик, шунингдек, битта қуйи поғонага тушиб ҳам кетмасдик. Бугун олмалиқлик ва узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлаган жамоамиз мухлислари учун майдонга чиққандик. Бу футбол, ҳар қандай вазият бўлиб туради. Навбатдаги мавсумга тайёргарлик кўрамиз. Осиё Чемпионлар Лигасини “Навбаҳор” каби Олмалиққа олиб боришга ҳаракат қиламиз. Жуда ҳам қизиқарли мавсум якунига етди.

— Биринчи голга муносабатингиз қандай? Ушбу голнинг таъсири жамоангизга сезилдими?
— Албатта, ҳозир айтиб ўтдим. Ҳамма нарсани инобатга олган эканмизу, дастлабки дақиқалардаги қизил карточка хаёлимизга келмаган экан. Ёки кейинги сафар 12 киши бўлиб майдонга тушамиз (кулади). Шунча вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнаш, шундай катта майдонда осон эмас. Хоккейда ҳам борку, бир киши кам бўлиб 1-2 дақиқа ўйнаса, тинкасини “қуритиб” қўяди. “Танаси бошқа — дард билмас, дейишади. Ҳа, албатта, бу ҳолат жамоамизга таъсир қилди.

— Бу йилги чемпионат жуда қизиқарли ўтди. Мутахассис сифатида сизнинг фикрингиз қандай?
— Афанди ҳақидаги латифа эсимга тушиб кетди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам барчага бирдек ёқиб бўлмайди. Ҳар хил гаплар бўлаверади. Чемпионат тўғрисини айтсам, ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ўтди. Юқори ўринлар учун ҳам, лигада қолиш учун қуйи ўринларда ҳам интрига юқори бўлди. Тилнинг суяги йўқ, гапирадиган одам гапираверади.

— Миржалол Қосимов бошқарган жамоалар ҳар доим юқори ўринлар учун курашади. Мутахассис сифатида “Навбаҳор”нинг чемпион бўлишига нима етишмади, деб ҳисоблайсиз?
— Бунинг сири йўқ. Бу футбол. Бошқа жамоани таҳлил қилолмайман. Четдан қараганда ҳаммаси осон. Битта кичкинагина эпизод ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин. Шу сабабдан ҳам миллионлар ўйини дейилади. Олдиндан натижани айтиб бўлмайди. Ҳар хил вазият бўлиши мумкин.

— “Навбаҳор”нинг бутун мавсум давомида кўрсатган ўйинларига фикрингиз қандай?
— Яхши жамоа, таркибида малакали футболчилар бор. Бекорга улар кубок финалида ўйнашгани йўқ. Мана шунча жамоа ичида 2-ўринни қўлга киритди. Бир тур олдин “Насаф”ни 3-ўринни олади деб ким айта оларди?

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:25, 13.11.2022.
Ўқилди: 2805 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик