Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Лео ва суратли бутса фотоси таъсири

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси учун тасвирли бутса юборган рассом аёл Қатарда ишлаш учун аниқ таклиф олди.

Эътиборлиси, у аргентиналик юлдуз учун бутсага алоҳида ишлов беришдан олдин сурат чизишни тўхтатиш ҳақида ўйлаганди. Энди эса унинг иши 2000 долларга баҳоланмоқда. Қисқаси, Леонинг безакли бутса билан тушган сурати ҳаваскор рассом ҳаётини икки қисмга бўлиб юборди - «олдин» ва «кейин». Бу - тақдир ёхуд Лили Кантеронинг чиройли ҳикояси. Sports.ru сайти ижодкорлари шу тақдирга алоҳида эътибор қаратишди.

Лили Кантеро - парагвайлик 29 ёшли рассом, асосан футбол оламига тааллуқли ижоди билан танилган. У жумладан, Лионель Месси ва Роналдиньо каби юлдузларга ўз суратлари билан ишлов берилган бутсалар юборган. Қаранг, энди Лилини Қатар мундиалида ишлашга чорлашмоқда. Қисқаси, Асунсьонда яшовчи рассом аёлга чамаси 20та бутса, шунингдек, тўплар ва баннерларни безаш вазифаси топширилади. Суратлар лойиҳаси тайин - Лили ўз ижодида Яқин Шарқ маданияти ва шу ой дунёнинг энг кучли терма жамоаларини қабул қиладиган Қатар пойтахти - Дохани тасвирлаб бериши керак.

Кантеро хоним Лионель Месси «Барселона»да ўйнаган давр бир жуфт бутсани безаш асносида ном қозонганди. У оёқ кийимига аргентиналик ҳужумчи ва оиласи аъзолари қиёфасини оқ-қора тасвирда туширган ва футболчига юборган. Лили аслида Лео бутсани қабул қилганини ҳам билмасди. Муҳими, ҳужумчи ўша тасвирли бутсани қўлида ушлаб турганча суратга тушиб, уни рассомга совға тариқасида жўнатди. Бу ўша вақт сурат чизишни бутунлай йиғиштириб қўйиш ҳақида ўйлаётган Кантеро учун чинакам бурилиш нуқтасига айланди. Энди Лили ўзининг шахсий спорт кийимлари брендини яратиш асносида Парагвай маданиятини жаҳоннинг йирик тадбирларига олиб чиқмоқчи. «Месси учун бутса бутун ҳаётимни икки қисмга ажратиб юборди - «олдин» ва «кейин». Бу тақдирнинг чиройли лаҳзаси, албатта. Зеро, рассомчиликдан кўнглим қолган паллада менга янги имкониятлар эшиги очилди. Қисқаси, фаолиятим энди чинакамига бошланди», - дейди Кантеро хоним.

Лили Қатарда бунга қадар жаҳон кубогини қўлга киритган Бразилия, Германия, Италия, Аргентина, Уругвай, Франция, Англия ва Испания термалари шарафига алоҳида дизайн бўйича безатилган 8та тўпни намойиш қилишни режалаштирмоқда. 3D-форматида тақдим этиладиган 8та бутсада эса, Қатар томонидан Доха, Лусайл, Райян, Ал-Хор ва Ал-Вақрада жаҳон чемпио­нати учун қурилган 8та стадион тасвирланади. Қолган моделлар эса Қатар ва Парагвай маданияти элементларини уйғунлаштиради.

Сўз
- Бу борада 3 йилдан буён ишлаяпман ва жаҳон чемпионатида ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта шараф. Лотин Америкаси футболи - катта эҳтирос. Мен эса футбол билан тирикман... Бу ўйин худди санъат каби мени ҳамиша тўлқинлантиради. Шундай экан, иккисини уйғунлантириш йўлини топганим нақадар яхши. Лили Кантеро (парагвайлик рассом аёл) .

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:00, 13.11.2022.
Ўқилди: 2914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.