Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Луис Энрике — дунёдаги энг яхши мураббий

Баҳо:
+ | -

Жорди Альба Луис Энрикени дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайди.

— Луис Энрикенинг ўзига бўлган муносабати ҳақида нима дея оласиз? У сизни доим терма жамоага чақиради, гарчи сиз "Барселона"да асосий таркибда ўйнашингиз камайган бўлса ҳам.

— Биз бир-биримизни "Барселона"даги кунларимиздан бери биламиз. Бу ўйинчиларга катта ишончга эга бўлган бевосита шахс. Мен уни дунёнинг энг яхши мураббийи деб билишимни доим айтиб келганман. Бу нафақат профессионал, балки инсоний фазилатларга ҳам тегишли. У футболчилар билан яқин муносабатлар ўрнатади, уларга ёрдам беради. Бу кўплаб футболчилар, жумладан мен учун ҳам муҳим.

— Сиз уни дунёнинг энг яхши мураббийи деб билишини айтдингиз. Уни мураббий ва етакчи сифатида қандай таърифлаган бўлардингиз?

— У кучли характерга эга. Мураббий учун бу жуда муҳим – у ғояни етказа олиши ва барча ўйинчиларни бирга етаклай олиши керак. Бу жуда қийин, лекин Энрике ўзи ишлаган барча жамоаларда бунга эришган. Ҳаммамиз унинг айтганини қиламиз. Энрике бу борада энг зўри.

— Сизнингча, Энрике кўп танқид қилинадими?

— Менимча, унга аҳамият бермайди. Танқид - бугунги кунда энг кўп учрайдиган нарса. Бу нафақат "Барселона"га, балки ҳар қандай жамоага тегишли. Менимча, Энрике ҳам барча футболчилар каби бундан қўрқмайди. Биз максимал даражада ўйин кўрсатишга эътибор қаратишимиз керак. Бу футболчиларга ҳам, мураббийлар штабига ҳам тегишли.

Албатта ҳаммаси яхши бўлади. Биз Испания имкон қадар узоққа бориши учун ҳамма нарсани қиламиз, - деди Испания терма жамоасининг ЖЧ-2022 учун қайдномасига киритилган "Барселона" ҳимоячиси.

Киритилди: 17:40, 13.11.2022.
Ўқилди: 3658 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.