Кириш Регистрация
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта
29/01 11:00 Ливан 0-2 Вьетнам
29/01 13:00 Жанубий Корея 2-3 Ироқ
29/01 15:00 Кувайт 1-6 Таиланд
29/01 17:00 Қирғизистон - Индонезия
30/01 11:00 Саудия Арабистони - Эрон
30/01 13:00 Австралия - Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия - Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон - Япония
31/01 00:45 Лацио - Женоа
31/01 01:00 Эспаньол - Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм

АПЛ тўпурарлари: "Олтин бутса" учун курашда кимлар етакчилик қилмоқда?

Баҳо:
+ | -

Премьер-лигада интригалар жуда кўп. Шулардан бири, шубҳасиз, мавсум давомида энг кўп гол урган футболчига тақдим этиладиган "Олтин бутса" совринидир. Бунга эришиш мақсадида АПЛ ҳужумчилар қарийб 10 ой мобайнида тинмай ҳаракат қилишлари керак. Яқин тарихда ушбу мақомга Муҳаммад Салоҳ, Сон, Роналду, Кейн ва Обамеянг каби юлдузлар эриша олган. Хўш, янги мавсумнинг бу фронтида ишлар қандай кетмоқда?

Кўпчилик бу йил ҳам "Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг "Олтин бутса" учун даъвогарлик қилишини тахмин қилган эди. Аммо амалда бу эҳтимол унчалик ҳам тўғри бўлиб чиқмади. Салоҳ бу мавсумда катта рақобатга дуч келди. Ҳозир "Манчестер Сити"нинг янги гол машинаси бўлган Холанд, "Тоттенхжм" юлдузи Харри Кейн ва Сон, шунингдек, "Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Жезуслар тўпурарлик учун асосий номзодлар саналади. "Ливерпуль" бу мавсумда Дарвин Нуньесни олиб келди. У ҳам "Олтин бутса"га эга чиқишни истайди. Хуллас, номзодлар талайгина. Уларнинг ҳар бири жиддий номлар.

Демак, мавсумнинг айни ҳозирги қисмига келиб, тўпурарлар жадвали қуйидагича кўриниш олди:

1. Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити") - 18
2. Харри Кейн ("Тоттенхэм") - 11
3. Айван Тоуни ("Брентфорд") - 10
4. Александр Митрович ("Фулхэм") - 9
5. Родриго Морено ("Лидс") - 9
6. Мигель Альмирон ("Ньюкасл") - 8
7. Леандро Троссард ("Брайтон") - 7
8. Роберто Фирмино ("Ливерпуль") - 7
9. Фил Фоден ("Манчестер Сити") - 7
10. Жеймс Меддисон ("Лестер") - 7
11. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") - 6
12. Мартин Эдегор ("Арсенал") - 6.

АПЛнинг ўтган ҳафта бўлиб ўтган баҳсларида "Брентфорд" ҳужумчиси Тоуни "шаҳарликлар" дарвозасига 2 та тўп киритди. Шунингдек, рўйхатда номлари келтирилган Кейн, Морено, Фирмино, Фоден ва Меддисонлар ҳам биттадан гол уришга муваффақ бўлган. Қолаверса, "Арсенал" Мартин Эдегорнинг дубли эвазига ўзининг етакчилигини янада мустаҳкамлаган ("Вулверхэмптон"га қарши).

Ўтган мавсум сўнгида Сон ва Салоҳ турнирнинг энг яхши тўпурари мақомини олиб, "Олтин бутса"га эришган. Тақдирлаш маросимидан кейин Сон шундай деганди:

"Жамоадаги ҳар бир футболчи мени қўллаб-қувватлаб турди. Улар доимо менга ишонишини айтишади. Мен ўйинларда қулай вазиятларни кўкка совуришим мумкиндир. Лекин қийин вазиятларни омадли якунлайман. Бугунги соврин ёлғиз менинг эмас, бутун жамоанинг саъй-ҳаракатлари сабабли қўлга киритилди. Уларсиз ҳеч нарса қила олмасдим. Жамоадошларимни жуда ҳам қадрлайман. Ўйлайманки, бу ҳали ҳаммаси эмас".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:23, 14.11.2022.
Ўқилди: 2817 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.