Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Бускетс ҳали бир қарорга келмаган

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ҳали ҳам келажаги борасида бир қарорга келмаган.

Каталонияликлар ҳали ҳам 34 ёшли испаниялик футболчи билан шартномани узайтиришни истамоқда, бироқ келишувга қадар ҳали кўп қадамлар қўйилиши керак. Аввалроқ ОАВда қайта-қайта хабар қилинганидек, Бускетснинг ўзи амалдаги шартнома муддати тугаганидан кейин 2023 йилнинг ёзида каталонияликлар лагерини тарк этиш имкониятини ҳақиқатдан ҳам кўриб чиқмоқда.

Инсайдер журналист Экрем Конурнинг ёзишича, Серхиога Саудия Арабистонининг икки жамоаси қизиқиш билдирмоқда, бироқ ярим ҳимоячининг ўзи фаолиятини МЛСда давом эттиришни маъқул кўради.

Жорий мавсумда “Барселона” сардори 16 та учрашувда иштирок этди ва битта самарали узатма қайд этди. Бускетс каталонияликлар сафида жами 696 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 44 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:28, 16.11.2022.
Ўқилди: 1328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик