Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Ҳаммаси ноль, ўзгармаган". Роналдунинг шов-шувли интервьюси

Баҳо:
+ | -

Бундан бир-неча кун олдин Криштиану Роналду журналист Пирс Морганга шов-шувли интервью берган эди. Ва ўша машхур сухбатнинг биринчи қисми бироз олдин ижтимоий тармоқларга жойланди. Ўша шов-шувли сухбатнинг бугунги сонида футболчи нималар ҳақида гапиргани ва унинг тўлиқ интервьюсини қуйида билиб олишингиз мумкин. 

"Криштиану бугун очиқчасига гапиради. Роналду нима учун менга интервью бераётганининг сабабини айтди. У мени ҳурмат қилади" - Морган. 

- "Манчестер Сити"га ўтишга қанчалик яқин эдингиз?

- Ростини айтсам, жуда яқин. Томонлар кўп гаплашишди ва Гвардиола клуб мени қўлга киритиш учун фаол ҳаракат қилаётганини айтди. Лекин ўзингизга маълумки, "Манчестер Юнайтед"да менинг ўз тарихим бор, клуб менинг юрагимда. Ва, албатта, Сер Алекс Фергюсон катта ролини ўйнади.

Албатта, мен иккиландим, лекин мен онгли тарзда қарор қабул қилдим. Юрак менга нима қилишимни аниқ айтди. Қароримдан афсусланмайман.

Фергюсоннинг роли муҳим эди. Мен у билан гаплашдим ва у: "Сенинг "Манчестер Сити"га ўтишингни тасаввур қилиб бўлмайди", деди. Мен эса: "Яхши, хўжайин" дегандим. 

Роналду қайтишни орзу қилгани ҳақида ҳам гапирди. 

Роналду 2021 йил сентябридаги иккинчи дебютида «Ньюкасл» дарвозасига урган иккита голини эслади.

У шундай деди: "Хўш, бу туйғу ажойиб эди. Лекин нафақат ўйин куни, балки мен бундан бир ҳафта олдин ҳаммаси ўзгарганини ҳис қилгандим.

"Дунё мен ҳақимда гапирарди, "Мен ўз уйимга қайтгандим". Шундай қилиб, "Манчестер Юнайтед"га қайтиб, мухлисларимиз учун ўйин кўрсатиш алоҳида ажойиб лаҳза бўлди ва албатта, Олд Траффордда иккита гол уриш мен учун яхши ҳолат эди

"Бу унутилмас ва ақл бовар қилмайдиган кун эди... Ҳа, "Viva Ronaldu" (қўшиғи), мени ўша даврларга қайтарган. Аввал айтганимдек, мухлислар мен учун ҳамма нарса."

Шунингдек, Роналду футболкалар савдосида Мессининг рекордини янгилаганидан хурсанд бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтди. 

Криштину "МЮ"даги ўзгаришлар ҳақида ҳам гапирди ва бундан унинг "ҳафсаласи пир" бўлганини англаб олиш қийин эмас.

“Тўғрисини айтсам, “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолаганимда, 13 йил ичида жамоада ҳаммаси ўзгарган деб ўйладим. Тўққиз йилни «Реал»да, уч йилни «Ювентус»да ўтказдим. Мен эса «Манчестер Юнайтед» янги технологиялар, инфратузилма ва ҳоказоларга эга бўлади, деб ўйлагандим. Лекин мен кўрган нарса ёқимсиз бўлди. Мен ҳеч нарса ўзгармаганини англадим.

“Манчестер Юнайтед” аввалгидек эмаслигини билардим. Лекин фарқ бунчалик катта бўлади деб ўйламагандим. "Манчестер Юнайтед"да тараққиёт нолга тенг эди. «Реал» ёки ҳатто «Ювентус» билан солиштирадиган бўлсак, улар дунёнинг бошқа жамоаларидан қолишмайди. Ва технологиялар, айниқса машғулотлар, овқатланиш, тўғри овқатланиш ва тикланиш учун шароитлар мени ҳайратда қолдирди.

Менимча, Манчестер ҳозир бу клублардан орқада ва бу мени ҳайратда қолдирди. Бундай даражадаги клуб илғор бўлиши керак, лекин афсуски, ундай эмас. "Манчестер Юнайтед" бу даражада эмас, лекин яқин йилларда бу даражага эришади деган умиддаман.

Нима бўлаётганини билмайман, лекин Сер Алекс Фергюсон кетганидан кейин мен ҳеч қандай ривожланишни кўрмадим. Ҳаммаси ноль, ўзгармаган"

Давоми бор. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:09, 17.11.2022.
Ўқилди: 4157 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.