Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шакира ЖЧ бошланишига саноқлик кунлар қолганида очилиш маросимида иштирок этишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Колумбиялик таниқли қўшиқчи Шакира 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида чиқиш қилмайди. Бу ҳақда бир кун аввал Испаниянинг Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, қўшиқчи мусобақанинг расмий бошланишига бир неча кун қолганида, мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилгани сабабли Қатардаги сиёсий режимнинг танқиди остида ушбу тадбирда чиқишдан бош тортган. Турнирнинг очилиш кунида сўзга чиққан Шакира мухлислар назарида 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилишини қўллаб-қувватлайди. Аввалроқ Интернетда Род Стюарт ва Дуа Липанинг маросимда қатнашмаслиги ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳимоячи Жерар Пикенинг собиқ севгилиси 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг расмий мадҳиясига айланган "Waka Waka" қўшиғининг муаллифи ҳисобланади. Кейин колумбиялик ижрочи Мундиалнинг очилиш маросимида ўзининг хитини ижро этди. Бир қатор хорижий нашрлар Шакиранинг композициясини жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши қўшиқлар қаторига киритган.

Маълумки, Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати Яқин Шарқдаги бир давлатда ўтказиладиган бундай турдаги биринчи турнир бўлади. Жаҳон чемпионатининг ташкил этилиши бир неча бор мухлислар, футболчилар ва ОАВ вакиллари томонидан оммавий танқидларга учраган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 20 ноябрь, якшанба куни бошланади. Шу куни очилиш ўйини бўлиб ўтади ва унда Қатар ва Эквадор ўзаро беллашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Беллашув 60 мингга яқин мухлисни сиғдира оладиган "Ал-Байт" стадионида бўлиб ўтади. Арена жаҳон чемпионати учун махсус қурилган.

Киритилди: 08:32, 18.11.2022.
Ўқилди: 6399 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.