Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

«Фергюсон ўзидан кейин клубда катта бўшлиқ қолдириб кетган экан». Криштиану Роналдунинг шов-шувли интервьюси эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг The Times нашрига берган интервьюсининг тўлиқ версияси эълон қилинди. Қуйида унинг айрим қисмлари ўзбек тилида тақдим этилади.

«Манчестер Юнайтед» инфраструктураси ҳақида
Манчестер «Реал» ва «Ювентус»дан ҳам жуда орқада қолиб кетган. 13 йил ичида клубда ҳеч нарса ўзгармаган. Бу мен учун ёқимсиз сюрприз бўлди.

«Манчестер Сити»га ўтмагани ҳақида
Сер Алекс Фергюсон менга: «Ҳей, сен бу жамоада ўйнашинг мумкин эмас» деди. Мен эса: «Окей, босс» деб жавоб бердим».

Месси ҳақида
Месси ҳақида фақат яхши нарсаларни гапиришим мумкин. У ҳаммасини фақат футбол учун қиляпти. Ҳа, у мен кўрган, ўзим қарши ўйнаган, курашганларим орасида энг яхшиларидан. Қойилмақом, сеҳргар футболчи.

У билан 16 йил бир саҳнани бўлишиб келяпмиз. Тасаввур қиляпсизми? 16 йил-а! У билан муносабатларим жуда яхши. Ҳа, ҳар куни бир-бирига қўнғироқ қиладиган, уйларимизга тез-тез меҳмон бўлиб келиб турадиган даражада дўстлар эмасмиз. Бироқ жамоадош сингари муносабатларга эгамиз. Унинг мен ҳақимдаги фикрлариниям жуда ҳурмат қиламан.

Месси билан бирга овқатланиш ҳақида
Нега энди йўқ? Мен инсонлар билан учрашишни, ғоялар алмашишни ва ниманидир ўрганишни яхши кўраман. Буни бажонидил қилган бўлардим.

Танқидлар ҳақида
Энди мени тез-тез танқид қилишни бошлашди ва бунинг сабабини тушунмайман. Муаммонинг бир қисми — ҳасад. Мен ёлғон ва ахлатдан иборат матбуотни ўқишни ёқтирмайман.

Вафот этган фарзанди ҳақида
Ўғлимнинг хокини отамнинг хоки ёнида сақлайман. Улар билан доим суҳбатлашаман. Улар менга энг яхши эркак, энг яхши ота бўлишимга ёрдам беради.

Қадриятлар ҳақида
Фақат мени ёқтирадиган инсонлар ҳақида қайғураман. Мени хушламайдиган инсонларга эса вақтимни сарфламайман.

Фергюсондан кейинги бўшлиқ
Мен клуб билан шартнома имзолаган вақтимда, улар Санчо ва Варанни ҳам сафга қўшиб олди. Буни кўриб ҳаммаси «Манчестер Юнайтед»да қандай бўлиши керак бўлса, шундай бўляпти деб ўйладим. Аммо бу хато чиқди. Сер Алекс ўзидан кейин клубда катта бўшлиқ қолдириб кетган экан.

Instagram ҳақида
Бундан ғурурланаман (обуначилари энг кўп шахслигидан). Бу мен учун жуда кўп нарсани англатади, яъни мен инсонларга ёқишимни билдиради. Нега мен биринчиман? Нега айнан мен? Баъзан бу ҳақида ўзимдан ҳам сўраб тураман. Яхши ташқи кўриниш ҳам бунга ёрдам беряпти деб ўйлайман. Шунингдек, мендаги харизма ҳам. Мен худди мазали мевага ўхшайман. Ҳамма мендан татиб кўргиси келади. Айнан қайси мева? Балки, қулупнайдир.

Ибрат ҳақида
Мен бошқалар ибрат олиши учун намунаман. Машғулотларга биринчи бўлиб келаман, охирги бўлиб кетаман. Ёш ўйинчиларнинг энг яхшилардан ўрнак олмаётганларидан ҳайратдаман, бундай футболчиларнинг фаолияти узоқ давом этмайди.

Ҳеч қайси жамоа ўз сафига қўшиб олишни хоҳламагани ҳақида
Ёзда катта маблағли таклиф бўлгани рост. Аммо мен «Манчестер Юнайтед»да бахтли эдим ва яна бир ажойиб мавсумни ўтказишга бел боғлагандим. Бироқ ОАВ Криштиануни ҳеч қайси жамоа хоҳламаётгани ҳақида ёзди. Қандай қилиб ўтган мавсумда 32 та гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламайдиганлар бўлиши мумкин?!

«Арсенал» ҳақида
Биринчи ўринда «Манчестер Юнайтед» мухлисиман. Агар биз АПЛда чемпион бўла олмасак, у ҳолда «Арсенал» ғолиб чиқишини хоҳлардим. Бу жамоа ва унинг мураббийи менга ёқади. Уларда ҳозир яхши жамоа бор.

Рангник ҳақида
Сульшерни истеъфога чиқаргандан сўнг клубга топ мураббийни таклиф қилиш керак эди, спорт директорини эмас.

Сульшер ҳақида
У билан бирга ишлашдан бахтиёр эдим, ҳатто бу узоқ давом этмаган бўлса ҳам. Бу жуда яхши тажриба бўлди.

Тен Ҳаг ҳақида
Ҳурмат юзасидан «Манчестер Сити»га қарши майдонга туширмаслигинг яхши, аммо «Тоттенҳэм»га қарши 3 дақиқа учун майдонга туширмоқчилигинг… Бу умуман мантиқсиз-ку. Уни танқид қилишни истамайман. Унинг бошқа фикри бўлиши мумкин.

У ўз қарашларига кўра жамоа учун яхши бўлган футболчиларни танлайди. Ҳурматга лойиқ инсонни ҳурмат қилмаяпти. Ҳа, бу бор нарса. Балки, шунинг учун ҳам «Тоттенҳэм» билан ўйинда эрта кетиб қолгандирман… Мураббийнинг мени 3 дақиқа майдонга ташлашга ҳаққи йўқ. Кечирасиз, мен бундай ўйинчимасман. Жамоага нима бера олишим мумкинлигини яхши биламан.

Ҳозирги ҳолати ҳақида
Ҳозир 20 ёшимдагидек ҳолатдаман деб айтишни хоҳламайман. Бироқ ҳар доим вазиятга мослашиб келганман, чунки кучли томонларимни биламан. Ҳамон юқори даражада ўйнаяпман, голлар уряпман — агар ўзимни бахтли ҳис қилсам, буни давом эттираман. Ва албатта атрофимда менга бу борада ёрдам берадиган, хусусан, мураббий, президент ва клуб раҳбарияти бўлса.

Бироқ ёнингда керакли энергияни ҳис қилмасанг, ўзингда қолиш қийин. Айнан шу нарса менда содир бўлди. Ҳа, танқидлардан қочиб бўлмайди: «Оҳ, аллақачон у 37 ёшда, энди у аввалгидек эмас». Кимдир шу ёшда менинг даражамда ўйнай оладими ёки йўқ шуни кўришни хоҳлардим. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва мундиални яхши ўтказишга ишоняпман.

«Манчестер Юнайтед»га қайтиши ҳақида
Ҳозир ЖЧ—2022 га бор эътиборим қаратилган. Бу, эҳтимол, сўнгги турнирим. Ундан кейин нима бўлишини билмайман, бироқ мухлислар доим қалбимда қолади — жамоага қайтиш ёки қайтмаслигимдан қатъи назар.

Ҳеч ким мукаммал эмас. Мен ҳам одамман, хатолар қиламан. Клубга келган вақтимда жамоага ёрдам беришни, кучли клубларга қарши курашда кўмаклашишни, нимадир яхшироқ нарса қилишни хоҳлагандим. Бироқ қанотларингни кесишганда, порлашингни хоҳлашмаганда, сенинг маслаҳатларингга қулоқ тутишмаганда буни бажариш ўта қийин.

Мотивациям бир неча ой ичида ўзгарди. Менга янги чақириқ керак деб айтишни хоҳламайман. Аммо мен ва «Юнайтед» учун ҳам янги саҳифа, эҳтимол, фойдали бўлар. Агар қайтадиган бўлсам, сўнгги йилларда бошқа жамоалар сафида қандай порлаган бўлсам, шунга имкон беришларига умид қиламан.

Фаолиятини якунлаш ҳақида
Яна икки ёки уч йил ўйнашни истайман. Бу максимум. Фаолиятимни 40 ёшда якунламоқчиман. Бу яхши ёш деб ҳисоблайман. Бироқ билмадим, келажакда нима бўлиши номаълум.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:58, 18.11.2022.
Ўқилди: 5333 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.