Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь - Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс - Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср - Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф - Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор - Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн - Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

Олимпиада машъаласи порлай бошлади

Баҳо:
+ | -

27 июл куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Олимпия стадионида ХХХ ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Замонавий кўринишдаги Олимпия ўйинлари илк марта Греция пойтахти Афина шаҳрида ташкил этилган. 1896 йилнинг 6-15 апрел кунлари ўтказилган ўша мусобақаларда ўндан зиёд мамлакат вакиллари спортнинг тўққиз тури бўйича ғолиблик учун куч синашган.

Бугунги кунда Олимпия ўйинлари ер куррасининг барча қитъаларидаги спортчиларни спорт беллашувларига жалб этган энг нуфузли ва оммавий мусобақага айланди. Олимпия ўйинларининг рамзи ҳисобланган 1913-йилда Пер де Кубертен томонидан ишлаб чиқилган кўк, қора, қизил, сариқ ва яшил рангли бешта ҳалқа Европа, Африка, Америка, Осиё ҳамда Австралия қитъаларининг бирлиги тимсолидир.

Олимпиаданинг ана шу бешта ҳалқа тасвирланган оқ байроғи эса тинчлик рамзидир.

…ХХХ ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими Лондон шаҳрида янги барпо этилган Олимпия стадионида бўлиб ўтди.

Тантанавор безатилган стадионда Буюк Британия халқларининг ўзига хос тарихи, миллий анъаналари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, санъат ва спорт усталарининг чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирнинг энг ҳаяжонли, энг қизиқарли қисми – иштирокчи давлатлар спорт делегацияларининг паради бошланди. Анъанага биноан, майдонга биринчи бўлиб Олимпия ўйинлари ватани – Греция спортчилари чиқиб келади.

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини баланд тутган машҳур спортчимиз – бокс бўйича жаҳон чемпионатлари совриндори, қитъа чемпионати ва Осиё ўйинлари чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Элшод Расулов стадионга кириб келади. Байроғимиз ортидан одимлаётган гўзал спортчи қизларимизни, алпқомат йигитларимизни мухлислар олқишлар билан кутиб оладилар.

Ўзбекистон спорт делегацияси таркибида спортнинг ўн олти тури – бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, трамполин, велоспорт, сузиш, енгил атлетика, оғир атлетика, байдарка ва каноеда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, таеквондо, эркин ва юнон-рум кураши, ўқ отиш, қиличбозлик ва теннис бўйича беллашувларда Ватанимиз шарафини муносиб қилишга қодир олтмиш нафарга яқин спортчимиз бор.

Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан олимпия лицензияларини берадиган меъёрий кўрсаткич ва талаблар сезиларли даражада оширилгани боис Лондон Олимпиадасининг саралаш мусобақалари жуда кескин ва муросасиз кечди. Бир неча босқичли саралашдан муваффақиятли ўтган энг кучли спорт усталаригина Олимпия ўйинларида ўз ватани шарафи учун курашиш ҳуқуқига эга бўлди. 1 миллиард 229 миллиондан зиёд нуфусга эга Ҳиндистон спортчилари Олимпия ўйинларининг саралаш мусобақаларида 13 спорт тури бўйича 83 олимпия лицензиясини қўлга кирита олди, холос. Аҳолиси сони 237 миллиондан ошган Индонезия эса Лондонда 8 спорт тури бўйича 22 олимпиячи билан иштирок этади. Бу кўрсаткичларни 30 миллионлик аҳолига эга Ўзбекистон спортчилари натижаси билан таққосласак, спортчиларимизнинг Олимпия саралаш мусобақаларида эришган ютуқлари салмоғи нақадар юқори экани яна бир бор намоён бўлади.

…Истиқлол йилларида Ўзбекистон дунёга спорти жадал ривожланаётган мамлакат сифатида танилди. Бу борадаги тараққиётнинг асосий омили Президентимиз Ислом Каримов томонидан соҳа ривожига қаратилаётган улкан ғамхўрлик ва эътибордир. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган эркин демократик жамият қуриш учун кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир, ҳам жисмоний, ҳам маънавий етук, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган авлодни вояга етказиш юксак мақсад этиб белгиланди. Бу жараёнда спорт баркамол авлод ва комил инсон тарбиясининг муҳим йўналиши сифатида равнақ топмоқда.

Ўтган даврда ана шу эзгу мақсадга эришиш, фарзандларимизнинг ўз ақл-заковати ва истеъдодини тўла намоён этиши, уларни бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучига айлантириш учун улкан куч ва имкониятлар сафарбар этилиб, ғоят залворли ишлар амалга оширилди. Айниқса, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг фаолияти самарали бўлмоқда. 2003-2011-йиллар давомида мазкур жамғарма томонидан 1500 га яқин замонавий спорт объэктлари фойдаланишга топширилди. Ушбу иншоотларнинг аксарияти қишлоқларда жойлашгани эътиборга моликдир. Улар доимо ёш авлод вакиллари билан гавжум. Буларнинг барчаси юртимизнинг ҳар бир ҳудудида аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун зарур имкониятлар яратилганидан далолатдир.

Ўзбекистон оммавий спортни ривожлантириш орқали халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш ва халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишга қодир спортчилар авлодини тарбиялаш йўлидан бормоқда. Оммавий спорт тараққиётида юртимизда кашф этилган ва жаҳон тажрибаси учун янгилик бўлган таълим соҳасидаги уч босқичли узлуксиз спорт тизими – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт мусобақалари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу мусобақалар орқали фарзандларимиз ватанпарвар, миллатсевар, ҳаёт синовларига бардошли, бағрикенг, жисмонан етук бўлиб вояга етмоқда. Мамлакатимизнинг барча ўқувчи ва талаба-ёшларини ўз сафига қамраб, бамисоли қудратли тўлқинга айланаётган мазкур тизим мусобақаларида иштирок этаётган навқирон авлод вакиллари орасидан кўплаб маҳоратли спортчилар етишиб чиқмоқда. Лондон Олимпиадасида қатнашаётган ҳамюртларимиз орасида “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиадаларда кашф қилинган йигит-қизлар кўп.

…Олимпия стадионида жаҳоннинг 205 олимпия жамоаси саф тортади.

ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари мадҳияси янграб, Олимпия ўйинлари байроғи кўтарилади.

Олимпия ўйинларининг ватани – Олимпия шаҳрида қуёш нурларидан аланга олдирилган машъала стадионга олиб кирилди.

Олимпия ўйинлари машъаласи порлай бошлади. Тинчлик рамзи – кабутарлар кўкка парвоз қилади.

ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари бошланди. Унда ўн минг нафардан зиёд олимпиячи спортнинг ўттиздан ортиқ тури бўйича 302 медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида спортчиларимиз Пекин Олимпиадаси якунланиши билан Лондонда бўлажак мусобақаларга тадорик кўра бошлади. Президентимизнинг 2009-йил 5 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012-йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган ХХХ ёзги Олимпиада ва ХИВ Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида”ги қарорига биноан спортчилар хорижий давлатлар ва мамлакатимизда замонавий меъёрлар асосида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларини ўтади, халқаро мусобақаларда тажриба ва маҳоратини оширди. Уларнинг юқори спорт тайёргарлигини таъминлашга кўмаклашувчи илмий-услубий, тиббий-биологик тадқиқотлар ўтказилди. Спортчиларимиз жаҳон стандартларига мос янги спорт анжомлари билан таъминланди.

Спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва Ўзбекистон спортчиларининг Лондон Олимпиадасига пухта тайёргарлик кўришини таъминлаш бўйича ташкилий ишлар тўғри йўлга қўйилгани 2010-йили Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтган ХВИ ёзги Осиё ўйинларида ўз тасдиғини топди. Халқаро Олимпия қўмитаси ва Осиё Олимпия кенгаши шафеълигида ўтган ушбу минтақавий мусобақа нафақат Ўзбекистон, балки қитъамизнинг барча давлатлари спортчиларининг Лондон Олимпиадасига тайёргарлиги, уларнинг имконияти ва салоҳиятини намоён этди. “Осиё ўйинлари – 2010” спорт беллашувларида ҳамюртларимиз 11 олтин, 22 кумуш, 23 бронза, жами 56 медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида кучли саккизликдан жой олди. 2011-йилги спорт мавсумида 253 халқаро мусобақада 235 олтин, 229 кумуш, 325 бронза, жами 789 медал жамғарилди. Бу Лондон Олимпиадасигача бўлган давр – сўнгги тўрт йилда Ватанимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қила оладиган иқтидорли спортчиларнинг янги авлоди вояга етганининг ёрқин далилидир.

Бугун спортчиларимиз олдида навбатдаги синовлар, янги марралар турибди. Айни пайтда мамлакатимиз спорт жамоатчилиги, мухлису мутахассислар Олимпия ўйинларини катта қизиқиш ва алоҳида эътибор билан кузатиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида дунёга донғи кетган ва жаҳон спортида юксак чўққиларни забт этиб келаётган спортчиларнинг борлиги олимпия медалларига бўлган ишончимизни янада оширади.

Аввалги Олимпия ўйинлари, жаҳон ҳамда қитъа чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз – дзюдочи Ришод Собиров, Наврўз Жўрақобилов, Дилшод Чориев, боксчи Аббос Атоев, Элшод Расулов, таеквондочи Акмал Эргашев, каноечи Вадим Менков, эркин курашчилар Дилшод Мансуров, Артур Таймазов, Заурбек Сохиев, оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов, енгил атлетикачи Светлана Радзивил, трамполинда сакраш устаси Екатерина Хилко сингари ҳамюртларимизга ишонч катта.

Уляна Трофимова эса бадиий гимнкастикачиларимиз орасида биринчи бўлиб Олимпия ўйинларида гиламга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди. Хотин-қизлар ўртасидаги оғир атлетика беллашувларида ҳам илк бор юртимиз вакиласи – Мария Сисоева ғолиблик учун курашади. Руслан Кудаев эса Олимпия ўйинларида қиличбозлик бўйича эркаклар ўртасида шпага баҳсларида қатнашадиган биринчи ўзбекистонлик спортчидир.

Мамлакатимиз спорт делегациясининг ҳар бир аъзоси спортчи сифатида бой тажриба, маҳорат ва салоҳиятга эга. Уларнинг аксарияти халқаро спорт мусобақаларида юқори чўққиларни забт этишга қодир. Бир сўз билан айтганда, олимпиячиларимиз эришадиган натижалар аввалгиларидан кам бўлмайди, дейиш учун барча асослар бор. Зеро, Мустақил Ўзбекистон спортчиларининг ёзги Олимпия ўйинларидан ҳамиша медаллар билан қайтиши қутлуғ анъанага айланган.

Мутахассисларнинг таҳлиллари аввалги икки Олимпиада – 2004-йили Греция ва 2008-йили Хитойда ўтган ўйинлар ўзбекистонлик олимпиячилар учун муваффақиятли бўлгани, эришилган натижа ва кўрсаткичларда катта ўсиш борлигини намоён этди.

Энди ушбу фактга эътибор беринг. Грецияда ўтган Олимпиадада ҳамюртларимиз иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида икки юздан зиёд мамлакат орасида 34-ўринни эгаллади. Олимпия терма жамоамиз бу кўрсаткич бўйича замонавий ёзги Олимпия ўйинлари ташкил этилган сана – 1896-йилдан буён ушбу мусобақаларда мунтазам қатнашиб келаётган давлатлар, – Дания (37-ўрин) ҳамда Швейцария (46) спортчиларидан ўзиб кетди. 2008-йил Пекинда эса ўзбекистонлик олимпиячилар Олимпия ўйинлари ватани – Греция вакилларини умумжамоа ҳисобида 18 поғона ортда қолдирди.

Бу гал ҳам спортчиларимиз ўз маҳорати, тажриба ва салоҳиятини намоён этиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига, Лондондан халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами ― мустақиллигимизнинг 21 йиллик шодиёнасига муносиб совғалар билан қайтишига шубҳа йўқ.

Зоҳир Тошхўжаев, ЎзА.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 05:28, 28.07.2012.
Ўқилди: 8726 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.