Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Марко Асенсио 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоанинг бир қисми бўлиш ҳақидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Бу мен узоқ вақтдан бери ҳаракат қилиб келаётган мақсад ва бу ерда бўлиш мен учун катта бахт. Мен клуб даражасида кўп ишлаганман. Луис Энрике менга имконият берди, мен ундан унумли фойдаландим, энди эса хурсандман ва турнир бошланишини интиқлик билан кутяпман", — дея Асенсио сўзларини келтиради Marca.
Жорий мавсумда Асенсио “Реал” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.