Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Олимпиада: «Ёр-ёр»

Баҳо:
+ | -

Кеча Олимпия ўйинларининг очилиш маросимини тўлиқ кўрмадим. Лекин айнан бизнинг спортчиларнинг чиқишларини кўрдим. Масалан, ҳиндларникини кўрмадим. Улар қандай либосларда чиқишганини билмайман. Аммо ҳиндлар ишлаб чиқарган киноларни кўп кўрганман.

Уларнинг миллий либоси сари ҳисобланади.  Будларга сиғинишади. Жуда кўп хонадонларда кичик ҳайкалчалар териб қўйилади ва ибодат қилишади. Яна байрамлари бор – холи, девали ва ҳоказо. Бир байрамда бир-бирларига ранг сепишади. Бошқасида хотин эри учун "рўза” тутади. Анъаналар бор, масалан, ҳомиладор аёлга атаб қилинган маросим. Яна бир кун бор, акалар сингилларинниг билакларига боғич тақиб қўйишади. Хуллас, яна кўп нарса биламан. Балки аслида шунақамасдир, бормаганман, ўқимаганман. Ўша фильмлари орқали биламан. Билишга уринмаган бўлсам ҳам, беихтиёр хотирамга сингиб кетган.

Маданият ва спортдан асосий мақсад – миллатни тарбия қилишми ёки миллатни оламга танитишми, қайси бири бирламчи, бу мавзу ҳам баҳсли. Зеро, президентимиз Ислом Каримовнинг "Ҳеч бир соҳа мамлакатни спортчалик оламга танита олмайди” деган иборалари ҳам анча машҳур. Албатта, танитиш деганда, шунчаки, билдириб қўйиш эмас, буни ёмон ўрнак билан ҳам ёки қандайдир табиий офат туфайли ҳам (худо кўрсатмасин) пайдо қилиш мумкин. Бу ерда асосийси, миллатингдан, урф одат ва маданиятингдан ҳайратлансинлар, уни севсинлар, унга қизиқсинлар...

Ҳа, фақат кинода эмас, дарвоқе. Айшварья Рай исмли ҳинд актрисаси ҳам бор. Бир пайтлар "Дунё гўзали” ҳам бўлган, бир пайтлар Голливудда ҳам ўйнаган. Умуман мақом бўйича Ҳиндистон чегарасидан чиқиб, дунё шахсларидан бирига айланиб улгурган, дунё кўз ўнгидаги актриса. Унинг тўйи бўлганди. Биласизми, тўй ҳақиқий ҳиндча урф-одатлар билан ўтган, қизнинг тўй суратлари олам бўйлаб тарқалганда у сарида, миллий безатилган ҳинд келини образида эди. Унинг яшаш тарзи қанақа, бу бошқа масала, лекин беихтиёр миллий киноларимизни, клипларимизни ёдга оламан. Райнинг муҳитида-ку балки ҳиндликдан асар қолмагандир, лекин ўша тўй фурсати яна бир бор ҳинд урфни оламга ёйди. Ҳиндистон  фақат оқбилак зодагонлар ва инглизлар эмас, энг асосий қисми ўша ҳақиқий хиндистонликлар эканини, ўшалар билан мамлакат ушланиб турганини яхши билишади. Бизнинг юришимиз, турмушимизда, ҳаётимизда ўзбеклик янада кенгроқ, муқимроқ бўлса-да, ҳақиқий ўзбекчилик ва мусулмончиликка кўп рўбарў келсак-да, тарғибда бу нарсани кўрмаймиз. Қиз, йигит, чет элда ўқиб келиш, машина, ғалати тўйлар, ғалати уйлар – хуллас ўз халқимиз синовидан ўта олмайдиган киноларни гуёки ғарб учун ишлаб чиқаряпмиз. Нега? Қизиғи, агар кимдир "миллий элементлар ҳам бўлсин” деб қанақадир талаб қўйса, сюжет эсдан чиқиб кетади-ю, фақат мана шунақа анъаналаримизни бировга ўргатаётгандек ҳужжатли фильмга ўхшаш бир нарсани яратишади. Тавба.

Аслида гап бунда эмас. Улар хусусий, пул сарфлашади, пул топиш керак, уларни миллий элементларни қўш деб мажбур қила олмайсиз. Ўзи буни ўзига бурч деб билмаяптими, бадтар бўлсин. Аммо кеча олимпиада очилиш маросимидаги ватандошларимизнинг танлаган либослари мени хафа қилди. Майли, медал олма, ахир бутун дунёга ўзбекни намойиш қилишнинг ягона йўли унинг мадҳиясини ижро қилдиришгина эмас-ку? Спортчи йигит-қизлар ғалати рангдаги костюмда эмас, миллий элементлар билан йўғрилган либосларда 200 дан ортиқ мамлакатга трансляция қилинаётган кадрда кўриниш беришса бўлмасдими?

Ҳа, бундай йўлни кўпроқ экзотик африкаликлар ёки осиёликлар тутишгандир, биз эргашадиган ривожланган ғарб жиддий ва одатий либос танлагандир. Лекин уларни шундоқ ҳам таниймиз. Уларнинг номини ўзи тарғибот, беихтиёр эргашяпмиз, хавас қиляпмиз-ку? Бизчи, биз дунёда ҳали киммиз?

Ўзбеклигимизни намойиш қилишни истамаймизми, эплай олмаймизми ёки уяламизми?

Қаҳрамон Асланов



    

Манба: www.penalti.uz
Киритилди: 14:18, 28.07.2012.
Ўқилди: 8272 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.