Хабарингиз бор, Саудия Арабистони терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1-турида Аргентина устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аргентина устидан қозонилган ғалаба эвазига эртага 23 ноябр мамлакатда оммавий таътил куни дея эълон қилинди.
Бу Жаҳон Чемпионатларидаги ғалаба эвазига эълон қилинган биринчи таътил эмас.
1990 йилдаги 4 йилликнинг энг нуфузли турнирида Камерун ҳам Аргентинани мағлуб этган ва кейинчалик миллий таътил эълон қилган эди.