Кириш Регистрация

Роналду Марадона билан тенглашиб олди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионатида урилган голлар сони бўйича Диего Марадона билан тенглашди.

ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг илк учрашувида Португалия терма жамоаси Гана терма жамоасини мағлуб этди (3:2). Учрашувдаги биринчи голни Роналду 65-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб киритди. 37 ёшли португалиялик ўзининг бешинчи жаҳон чемпионатида (2006, 2010, 2014, 2018, 2022) иштирок этмоқда ва уларнинг ҳар бирида гол урган. Ҳозирда унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларида саккизта гол бор.

Шу тариқа, португалиялик Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдириб, бу кўрсаткич бўйича Марадонага етиб олди.

Айни дамда 35 ёшли Месси ҳам бешинчи жаҳон чемпионатида қатнашмоқда. Унинг ҳисобида 7 та гол бор.

Диего Марадона 4 та футбол бўйича жаҳон чемпионатида (1982, 1986, 1990, 1994) ўйнаган.

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе жаҳон чемпионатларидаги голлар сони бўйича етакчилигича қолмоқда – 16 та.

Киритилди: 14:07, 25.11.2022.
Ўқилди: 4147 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик