Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

ЖЧ-2022. "A" ва "B" гуруҳи иштирокчиларининг плей-оффга чиқиш имкониятлари қандай?

Баҳо:
+ | -

Қатарда ўтаётган мундиал авж палласига чиқмоқда. Бугун "A" ва "B" гуруҳларида сўнги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳар бир жамоа плей-оффга чиқишни истайди ва бу учун барча имкониятларини ишга солади. Қуйида эса қайси терма жамоада кейинги босқичга чиқиш имконияти борлиги ҳақида тўхталамиз. 

29 ноябрь куни ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган дастлабки ўйинлар бўлиб ўтади. Дастлабки икки турда тўрт очко жамғарган Нидерландия ва Англия ҳали ҳам 1/8 финалга йўлланмани кафолатлай олмаган. 

"А" гуруҳи

Нидерландия: Плей-оффга чиқиш учун жамоа Қатар билан камида дуранг ўйнаши керак. Мағлубиятга учраган тақдирда, Эквадор Сенегал устидан ғалаба қозонсагина «апельсинлар» гуруҳ босқичидан чиқади, акс ҳолда голлар фарқини ҳисоблаб чиқиши керак.

Эквадор: 1/8 финалга чиқиш учун жанубий америкаликларга Сенегалга ютқазмаслик кифоя. Аммо мағлубият деярли уларнинг имкониятини нолга тенглайди, чунки улар плей-оффга чиқиши учун Қатар Нидерландияни йирик ҳисобда таслим этиши керак бўлади. 

Сенегал: Африкаликлар Эквадорни мағлуб этишса, плей-оффга йўл олишади ва ютқазсалар турнирни тарк этишади. Нидерландия Қатарга ютқазсагина, дуранг Сенегални қониқтириши мумкин, аммо бу ҳолатда ҳам голлар фарқини ҳисобга олиш керак.

Қатар: турнир мезбонлари учун ҳаммаси оддий – улар Нидерландия билан сўнгги ўйинни ўтказиб, чемпионатни тарк этишади.

"B" гуруҳи

Англия: 1/8 финалга чиқиш учун Гарет Саутгейт жамоаси Уэльсга тўртта гол фарқи билан ютқазмаслиги кифоя. Агар сенсация бўлса, у ҳолда Эрон - АҚШ ўйинида дуранг қайд этилган тақдирдагина британияликлар кейинги босқичга чиқади.

Эрон: АҚШ устидан қозонилган ғалаба Осиё термасининг плей-оффга чиқишини, мағлубият эса турнирдан тушиб кетишини англатади. Агар дуранг бўлса, Уэльс Англияни ярик ҳисобда ютиб қўймаса Эрон кейинги босқичда. 

АҚШ: америкаликлар учун ҳамма нарса оддий – улар Эронни мағлуб этишсагина 1/8 финалга чиқишади ва бошқа сценарийда турнирни тарк этишади.

Уэльс: Гарет Бэйл ва унинг жамоаси учун плей-оффга чиқиш жуда қийин бўлади. Асосий шарт - бу Англия устидан ғалаба қозониш. Шу билан бирга, Эрон – АҚШ ўйинида дуранг қайд этилган тақдирдагина уч тўп фарқи билан ғалаба уларни кейинги босқичга олиб чиқади. Ва фақат 4:0 ва ундан каттароқ ҳисобда ғалаба қозонган тақдирда, уэлсликларни параллель ўйин натижаси қизиқтирмайди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 14:23, 29.11.2022.
Ўқилди: 2982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик