Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Ришод Собиров: «Ғалабамни Истиқлолимизнинг 21 йиллигига бағишлайман»

Баҳо:
+1 | -

ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон спортчилари учун омадли бошланди. Мамлакатимиз спорт делегацияси ғазнасига Лондон Олимпиадасининг дастлабки – бронза медалини дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров келтирди.

Дзюдо беллашувларида дунёнинг бир юз ўттиздан зиёд мамлакатидан тўрт юз нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда. 60 килограмм вазн тоифасида жаҳон рейтингида етакчилик қилаётган Ришод Собиров мусобақаларни иккинчи даврадан бошлади ва рақиблари – Пекин Олимпиадаси кумуш медал совриндори, австриялик Людвиг Пайшер, венесуелалик Хавер Гуедес, бразилиялик Фелипе Китадаига қарши баҳсларда катта устунлик билан ғалаба қозонди.

Ришод ярим финал баҳсида россиялик Арсен Галстянга кичик ҳисобда имкониятни бой берган бўлса-да, бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолди ва франциялик Софиане Милоусни чиройли усулда енгиб, терма жамоамиз ғазнасига дастлабки медални келтирди.

Пекин Олимпиадасида бронза медални қўлга киритган 25 ёшли иқтидорли спортчимиз кейинги олимпия сиклида икки маротаба жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган, Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган, Халқаро дзюдо федерацияси мусобақалари тақвимига киритилган “Мастерс”, “Катта дубулға”, “Гран-при” мусобақаларида зафар қучган.

– Пекин Олимпиадасида бўлгани каби бу Олимпиадада ҳам Ўзбекистон спорт делагацияси ҳисобига дастлабки медални келтирганимдан хурсандман, – дейди Ришод Собиров. – Ушбу ғалабамни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлайман. Ҳар бир спортчимиз каби мен ҳам жаҳон майдонларида она Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш имконига истиқлол шарофати билан эришганимни чуқур ҳис қиламан. Президентимиз Ислом Каримов ва халқимиз биз, спортчиларни қўллаб-қувватлаб турганини бир дам ёдимдан чиқарганим йўқ. Бу менга кураш майдонида катта қувват берди ва ғалаба сари илҳомлантирди. Зеро, биз, ёшларни шу даражага етказган озод ва обод Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 12:37, 31.07.2012.
Ўқилди: 5599 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.