Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку танқидларга учради. Футболчи Хорватияга қарши ўйинда тўртта гол уриш имкониятига эга бўлди, аммо уларни голга айлантира олмади. Натижада белгияликлар Хорватияни мағлуб эта олмад, бу эса жаҳон чемпионатини тарк этишига сабаб бўлди.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Бельгия терма жамоасидан кетганидан кейин Ромелу Лукаку таътилга чиқмасликка қарор қилган. Яқин кунларда ҳужумчи "Интер" жойлашган жойга этиб боради ва машғулотларга киришади.
Ромелу Лукаку соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли 2022/2023 йилги мавсумда ўз клубида кўп ўйнамагани учун яхши формага кирмоқчи.