Каталониянинг "Барселона" жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтириш устида ҳозирдан иш олиб бормоқда, дея хабар берди Mundo Deportivo.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" ёзда асосан эркин агентларга эътибор қаратади. Ҳусусан, "Манчестер Сити" сардори Илкай Гюндоган ва "Челси"нинг икки футболчиси НГоло Канте ҳамда Жоржиньо "Барса"нинг нишонида.
Аввалроқ "ПСЖ" Канте учун "Барселона" билан курашиши маълум бўлганди.