Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Роналду ёмон қарияптими?

Баҳо:
+ | -

Роналдунинг Пирс Морганга интервьюси, кейин Португалия терма жамоаси атрофидаги миш-мишлар, баъзан шундай хулосалар янграшига сабаб бўлмоқда - Роналду ёмон қарияпти.

Мен бу фикрга қўшилмайман. Роналду табиати, характери ўзгаргани йўқ, у ўша Роналду, шунчаки, унга бўлган бизнинг, мураббийларнинг, журналистларнинг, умуман атрофдагиларнинг муносабати ўзгармоқда. Сабаб - футболчининг спорт формаси.

Масалан, Роналду нега шундай қилди? Захирага олингани учун. Хўш, аввалги ёш Роналду захирага олинса, худди ҳозиргидек реакция берармиди? Албатта. Айтмоқчиманки, Роналду қаригани учун инжиқлик қилмаяпти, аслида, мана шу доимий инжиқ характери намоён бўлиш учун сабаблар ҳозир кўпроқ, шу холос.

Агар Роналду аввалгидек ҳар ўйинда гол уриб турганда, биринчидан — ҳеч қачон захирага олинмасди, иккинчидан — агар олинса-ю, мураббий билан конфликт бўлса, мураббий ён босишга мажбур бўларди. Зеро, клуб футболчи томон бўлиши ҳақиқатга яқинроқ, керак бўлса, мураббий истеъфога чиқарди. Буни билган мураббийлар доим Роналду билан ўйлаб муомала қилишарди. Ҳозирги мураббийларда эса, козир бор, Роналду гол ура олмаяпти, Тен Хаг ҳам, Сантуш ҳам бемалол у билан икки хил фикрлаши мумкин.

Икки йил ўтиб, Месси ҳам захирада қолиши, у ҳам жанжалли интервьюлар бериши турган гап, бу ҳам унинг қариганидан эмас, зеро икки йил олдин ҳам у «Барселона»ни бошдан оёқ танқид қилган, якун эса, Роналдуникидан фарқли,  Месси эмас, клуб раҳбарининг кетиши билан тугаганди. Икки йилдан кейин эса, вазият сал бошқача тугаши, клуб мураббий томонда бўлиши мумкин. Ҳақиқат шу - футболчининг козири унинг майдондаги голлари, ҳаракатлари бўлади. Токи майдонда ҳаммаси жойида бўлса, сени тинглашади, кўпроқ ҳисоблашишади, ҳаммаси тушунарли. Икки соатлик интервью шарт эмас - ҳар қандай зиддият-у миш-мишларни биргина гол уриб, «жиминг, мен шу ердаман» деб тинчитиш мумкин.

Сўнгги йилларда Роналду билан боғлиқ воқеалар кўпайди - гоҳ мухлиснинг телефонини синдиради, гоҳ клубга қарши интервью беради, гоҳ ўйин тугамасдан майдонни тарк этади...

Ёмон қаридими? Йўқ, аслида бундай воқеалар илгари ҳам бўлган. Марсело Мессини мақтагани учун бир ҳафта аразлаб юрганини эсланг.

Илгари ҳам бундай воқеалар кўп бўлган. Лекин голлари унданам кўпроқ эди...

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 22:21, 12.12.2022.
Ўқилди: 2875 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.