Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Реграги ҳимояси сеҳри

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2022 бош кашфиёти - Марокаш миллий жамоа­си Қатардаги ўйинлари билан бутун араб дунёсига байрам улашаётгани айни ҳақиқат.

 Ахир тарихда бирор араб мамлакати ҳали ярим финал юзини кўрган эмасди. Шу маънода айтсак, марокашликлар бугун нафақат Африка, балки араблар оламининг бош қаҳрамонлари, албатта.

Бундай сеҳрли сенсация меъмори - Волид Реграги. ЖЧ-2022 стартига атиги 3 ой қолган пайт тажрибали Воҳид Халилхожич ўрнини эгаллаган маҳаллий мутахассис чиндан ҳам, сеҳргарларга хос натижа қайд этмоқда. Диққат қилинг, Марокаш миллий жамоаси янги бош мураббий қўл остида 9та ўйин ўтказди ва ҳали бирор марта мағлубиятга учрагани йўқ. Реграгининг жамоадаги статистикасига қаранг: 

9та ўйин

7та ғалаба

2та дуранг

Қолаверса, жамоа шу ўйинларда атиги 1та гол қўйиб юборди (шу ҳам автогол). Ҳа, футболда чуқур ҳимоя билан ҳам катта шов-шувларни юзага келтириш мумкин. Бунга Марокаш термасининг ҳозирги натижалари яққол исбот. 

Сўз

- Яширмайман, максимал натижани кўзлаяпмиз. Ҳа, жамоа сардори жароҳатланди, лекин бизда ҳар бир футболчи курашмоқда. Ўйиндан аввал йигитларга Африка тарихини ёзишимиз кераклигини айтгандим. Буни уддаладик. Кучли жиҳатларимизга асосланиб, олдинга бордик. Қайтараман, миссиямизни ҳали тугатмадик. Фақат бир нарсага тушунмаяпман, бизни қанақасига танқид қилишлари мумкин? Ахир қўлимиздан келганича ўйнаймиз, мавжуд қуролларимиздан фойдаланамиз... Волид Реграги (Марокаш - Португалия ўйинидан кейин).

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:25, 13.12.2022.
Ўқилди: 1631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик