Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Метин иродали жамоалар

Баҳо:
+ | -

Биласизми? Буюк ғалабаларга эришиш йўли жуда нотекис. Шу билан бирга мураккаб. Бунинг учун тинимсиз меҳнат, иложи борича хатоларга йўл қўймаслик талаб этилади. Қолаверса, йиллар давомида орттирилган тажриба ҳам улкан ғалабаларга эришиш учун жуда қўл келади. Қадимги Хитой донишманди Конфуций айтганидек, ягона ва мудҳиш хато аввалги хатоларни тўғриламасликдир.

Бразилия Хорватия дарвозасини ишғол қилди. Жиндек хотиржамликка берилди. Натижада муносиб жазоланди. Ҳолбуки биз ярим финалда Жанубий Америка эл-классикосини кутаётган эдик. Тўғри, Бразилиянинг таркиби кучли эди. Лекин ўз вақтида пентакампеонларда  бундан ҳам кучли таркиблар бўлган. Сократес, Зико, Фалькао, Жуниор, Жосимар, Тониньо Серезо каби юлдузлар ўйнаган таркиб ўз даврида дунёнинг энг кучли жамоаси эди десам янглишмайман. Улар бош мураббий Теле Сантана бошчилигида ҳамма мусобақаларда фаворит эдилар. ХХ асрнинг энг кучли ўнта жамоаси сафига киритишди бу жамоани. Фақат ҳал қилувчи лаҳзалардаги омадсизлик Бразилиянинг бу олтин авлодини совринсиз қолдирди. Шундай жамоа бирорта соврин ютмаганлигига ишонасизми? Ваҳоланки, Зико жамоадошлари ЖЧ- 1978, ЖЧ-1982, ЖЧ-1986 мусобақаларининг яққол фаворити эдилар.

Аргентина терма жамоаси. Неча йиллардан бери Лео Месси ва унинг жамоаси дунёда биринчи бўлиш учун интилиб келди. Бунинг учун мукаммал жамоа керак, албатта. Шахсан ўзимда ЖЧ-2022'да ўйнаган таркиб ана шу таърифга муносибдек кўринди. ЖЧ-2018'даги муваффақитсизликдан тўғри хулоса чиқарган "альбиселесте" ажойиб жамоа шакллантирибди. Изланган имкон топади дейди-ку. 35 ёшни қарши олган Лео Месси айни 25-26 ёшлик давридагидек ҳаракат қилди ва жамоасини финалгача етаклаб борди.

Бу чемпонатнинг ўзига хос томонидан бири Африка жамоаси биринчи марта ярим финалга чиқди. Тағин ҳам кимларни ярим йўлда қолдириб кетди денг: Бельгия, Испания, Португалия.

Мағрибликларнинг ўз кучига ишончи туфайли Криштиану Роналдудек юлдуз азалий орзусига етолмади. Энди Килиан Мбаппе ҳам уларнинг имтиҳонидан ўтишига тўғри келади. Бу жамоанинг шиддати менга ЖЧ-1986'даги Марокашнинг шиддатини эслатмоқда. Ўшанда араблар Англия, Португалия, Польша жамоалари бор "ўлим гуруҳи" дан биринчи ўрин билан чиқиб, нимчорак финалда бўлажак вице-чемпион Германия терма жамоаси билан тенгма-тенг кураш олиб борди. Айрим вазиятларда Бундестим дарвозабони Харальд Шумахер маҳорат кўрсатди. Фақатгина 87-дақиқага келиб немислар етакчиси Лотар Маттеус жаримадан ажойиб гол киритиб жамоасини чорак финалга олиб чиқди.

Кейин ЖЧ-1994, ЖЧ-1998'да Марокашнинг ажойиб жамоаларини кўрдик. ЖЧ-1994'да Нидерландия, Бельгия, Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши баҳсларда бирорта очко ололмаган бўлса ҳам жамоа ўйин тарафлама ўзини яхши томондан кўрсатди. Марокашнинг ҳақиқий кучини ЖЧ-1998'да кўрдик. Жамоа таркибида Мустафо Ҳожи, Абдулжалил Хадда, Нуриддин Найбет, Салоҳиддин Бассир, Тохар ал-Холлаж каби етакчилар Марокашни узоқроқ манзилга олиб боришлари мумкин эди. Бразилия, Норвегия, Шотландия терма жамоалари орасида йўқолиб қолмаган мағрибликлар охирги дақиқаларда йўлланмани бой беришди. Сўнгги турда Марокаш-Шотландия ўйинида 3:0 ҳисоби қайд этилаётган пайтда, Бразилия сўнгги дақиқаларда Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундай қилиб чемпионатда энг чиройли ўйинлардан бирини кўрсатган, барча мухлислар ҳурматини қозонган ЖЧ-1998'даги Марокаш терма жамоаси алам билан гуруҳда қолиб кетди.

Марокашнинг бугунги ғалабалари ўша аламли хотиралар маҳсули бўлган бўлса не ажаб?

Амалдаги жаҳон чемпиони Франция терма жамоаси кўпгина йўқотишлар, жароҳатлар билан чемпионатда иштирок этди. Бу шундай йўқотишлар эдики, бу футболчиларнинг ўзидан яна битта жамоа тузса бўларди. Майк Меньян, Пол Погба, Н'Голо Канте, Люка Эрнандес, Кристофер  Нкунку, Преснель Кимпембе, Карим Бензема... Бу номлар билан Франция жаҳон чемпиони ҳам бўла оларди. Яхшики, мамлакатда иқтидорли футболчилар талайгина экан.

Хорватлар ва Лука Модрич. Мана буниси бошқа мавзу. 37 ёшда худди ёш йигитлардек ўйнаётган Модрич ҳақиқатан ҳам ҳурматга сазовор. Нима бўлганда ҳам Қатар мундиали сизу бизга узоқ вақт эслаб юриладиган онларни тақдим этди. Шунисига раҳмат!

Сафарали Сиддиқов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:41, 14.12.2022.
Ўқилди: 2347 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.