Амстердамнинг "Аякс" клуби 2020 йилнинг ёзидан буён Лондоннинг "Челси" клубида ўйнаётган собиқ ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиешни ортга қайтармоқчи.
Журналист Жанлука ди Марционинг сўзларига кўра, марокашлик футболчини шу ёзда "Йохан Кройфф Арена"га қайтара олмаганидан сўнг, "Аякс" январь ойида трансфер музокараларини давом эттириши мумкин.
Шу билан бирга, манба Англия Премьер-лигасида тўп сураётган Зиешга яна бир даъвогар борлигини ҳам хабар қилмоқда. Гап ҳозирда турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган "Ньюкасл" ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зиеш яқинда Марокаш терма жамоасига қайтди ва терма жамоанинг жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқишига ёрдам берди.