Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Брдарич «Бунёдкор»даги фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Томас Брдаричнинг Тошкентдаги меҳнат фаолияти якунига етди. “Бунёдкор” клубининг спорт директори лавозимида ишлаган германиялик Томас Брдарич ўз юртига қайтиб кетди.

— Германиялик машҳур футболчи ва етук мутахассис “Бунёдкор” ФКнинг болалар-ўсмирлар футбол мактаби ўқув-машғулот жараёнининг янада юксалтириш мақсадида таклиф этилганди. Томас билан тузилган шартнома муддати ниҳоясига етганлиги учун у билан йўлларимиз айрилди. Брдарич ортда қолган вақт давомида келишувимизда кўзда тутилган барча ишларни амалга оширди. У билан бирга фаолият олиб борган футбол мактабимиз мураббийларининг футболга ва ўз ишига бўлган қарашлари ҳамда муносабати тубдан ўзгарди. Томас футбол мактабимиздаги ҳар бир гуруҳ машғулотларини ва учрашувларини тўлиқ таҳлил қилиб борди. Тайёрлов гуруҳлари билан унинг ўзи шуғулланди. Бош жамоамиз иштирокидаги ўйинлардан олган таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди. Шунингдек, асосий жамоа мураббийларига ҳам кўмаклашди. Умид қиламизки, Бунёдкор ФК ва Томас Брдарич ўртасида ўрнатилган дўстлик алоқалари ҳали узоқ вақтгача сақланиб қолинади. Брдаричнинг ҳақиқий профессионалларга хос тарзда юритган меҳнат фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг келгуси ишларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз. Уни юртимизда яна кўришдан бениҳоят хурсанд бўламиз, - деди “Бунёдкор” ФКнинг биринчи вице-президенти  Бош директори Баҳромжон Давлатов.

Германиялик мутахассиснинг жўнаб кетиши арафасида футбол мактаби мураббийлари ва ходимлари билан биргаликда ҳайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Унда мураббийлар шартномада кўрсатилган муддат давомида бирга иш олиб борганликлари учун Томас Брдаричга алоҳида миннатдорчилик билдиришди.

— Тошкентда ўз ишини маромига етказиб бажараётган жуда кўплаб очиқ кўнгил инсонлар билан танишдим. Ўзбекистоннинг етакчи жамоаси  Бунёдкорда иш юритганимдан хурсандман. Умид қиламанки, юртингизнинг янги футбол ютуқларидан хабар топганимда мен билан шуғулланган ўзбек ўғлонларини кўриб қувонаман. Менда Тошкент ва меҳмондўст ўзбек халқи ҳақида жуда-жуда илиқ таассуротлар қолди. Бунёдкорга нафақат Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида, балки халқаро турнирларда ҳам янгидан-янги ғалабалар тилаб қоламан, - дейди германиялик мутахассис.

Томас Брдарич 3 август куни Германияга жўнаб кетди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:03, 08.08.2012.
Ўқилди: 5719 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик