Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Левандовскисиз Хави нима қилади? "Барселона"нинг Каталония дербиси учун тахминий таркибини кўриб чиқамиз

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунлари якунланди ва Европанинг топ клублари яна ўз чемпионатида юришини бошлайди. Ла Лига 15-турида "Барселона" Каталония дербисида "Эспаньол" билан куч синашади. "Кўк-анорранглилар" сафида жароҳатланганлар билан боғлиқ муаммо йўқ, аммо...

Роберт Левандовски Ла Лигадан уч ўйинга дисквалификация қилинди ва Каталония дербисида ўйнай олмайдиган ягона "Барса" футболчиси бўлади.

Жамоанинг қолган қисми яхши ҳолатда. Келинг, шанба куни Хави фойдаланиши мумкин бўлган таркиблар вариантини кўриб чиқаймиз

Тер Штеген; Кунде, Араухо, Кристенсен, Альба; Гави, Бускетс, Педри; Дембеле, Ферран, Рафинья.

Агар Хави ЖЧдан сўнг Кунде ва Дембеле бироз дам олишлари керак деб ҳисобласа, унда қуйидаги таркибни кўришимиз мумкин.

Тер Штеген; Араухо, Кристенсен, Гарсия, Альба; Гави, Бускетс, Педри; Рафинья, Ферран, Фати.

Мемфис Депай ва Алекс Бальде катта эҳтимол билан захирадан майдонга тушиши мумкин.

"Эспаньол"га қарши ўйинда сиз кимни захирада қолдирган бўлардингиз? Ўйин 31 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да старт олади.

Киритилди: 23:07, 26.12.2022.
Ўқилди: 2627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.