Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Тўполонни корейслар бошлагандилар ёхуд яна Мундиал безаклари ҳақида...

Баҳо:
+ | -

«ИФ»нинг 13 декабрь куни нашрдан чиққан 98 (2002)-сонида ЖЧ тарихидаги шов-шувли натижалар ҳақида ҳикоя бошлаган ва чинакам сенсациялар гулдастасини 1966 йили Англияда Осиё футболи вакили КХДР терма жамоаси бошлаб берганини баён этгандик. Бугун «катта тўполон» туркумига кирувчи шов-шувли юришларни ўз ичига олган ўша мақола давоми билан танишамиз. Чунончи, аввалги мундиалларга безак қўшган мўъжизавий натижалар етарлича топилади.

ЖЧ-90 (Италия) Сенсация муаллифи: Коста-Рика терма жамоаси

Италияда Камерун термаси катта «тўполон» кўтаргани ҳақида ёзгандик. Африка вакилидан илҳомланган ЖЧ дебютанти Коста-Рика термаси ҳам ўша мундиалда чакки таассурот қолдирмаганди. Камерун жамоаси таркиби таниқли футболчилардан шаклланган бўлса, Бора Милутинович ярим ҳаваскорлар билан кифояланганди. Яъни жамоа сафида Италияга такси ҳайдовчиси, шакарқамиш плантацияси ишчиси каби турли касб эгалари футболчи мақомида ташриф буюришганди. Югославиялик мураббий дружинаси аввалига Бразилия термасига истар-истамас ютқазади (0:1), ке­йин Шотландия (1:0) ва Швеция (2:1) жамоаларини маҳв этиб, нимчорак финалга чиқади. Тўғри, Коста-рикаликлар шу нуқтада тўхташади - Чехия термасига бас келолмайдилар (1:4). Факт шуки, Коста-Рикада ўша жамоа ҳамон афсонавий дружина сифатида ўзгача қадрланади.

ЖЧ-94 (АҚШ) Сенсация муаллифлари: Болгария, Саудия Арабистони ва Швеция терма жамоалари

Диққат, Саудия Арабис­тони терма жамоаси ўзи учун дастлабки мундиал эшигини доимий иштирокчилардек қаттиқ тепиб очганди. Араблар АҚШда Дик Адвокаат бошқарувидаги нидерландларга сўнгги дақиқаларда қўйиб юборилган гол туфайли имкониятни бой берадилар, Марокаш (2:1) ва Бельгия (1:0) термаларини маҳв этадилар. Саид ал Овайраннинг фантастик голи нафақат Бельгия, балки бутун футбол оламини ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур қилганди. Якунда Хорхе Солари жамоаси Нидерландия термаси билан тенг кўрсаткич қайд этган ҳолда «плей-офф»га чиқади. Бироқ бошқа бир сенсациячи - Швеция термаси саудлар парвозига чек қўяди. Шведлар «плей-офф»га Россия (3:1), Камерун (2:2) ва Бразилия (1:1) термаларига қарши мазмунли ўйинлар самараси ўлароқ йўл олишганди. Скандинавлар кейин Саудия Арабистони термасини 3:1 ҳисобида доғда қолдиришади. Руминларга қарши баҳсда эса 78-дақиқагача 0:0 ҳисобини сақлаб қолишади, «овертайм» якунида таблода 2:2 натижаси порлайди ва пенальтилар сериясида омад шведларга кулиб боқади. Шу тариқа Швеция термаси ярим финалга чиқади ва 1 кун кўпроқ дам олган Бразилия жамоаси билан тўқнашади. 63-дақиқада Юнас Терн майдондан четлатилгач, бразилияликлар босимни кучайтиришади ва якунда ғалабани ўз томонларига оғдиришади. 3-ўрин учун баҳсда эса шведлар Роберто Баджо қайд этган «дубль» туфайли финалга чиқолмаган Болгария термасига дуч келишади. Турнирга Нигерия термасидан қабул қилинган йирик ҳисобли (0:3) мағлубият билан киришган Димитар Пенев шогирдлари 2-турда Греция (4:0), кейин Диего Симеоне, Габриэль Батистута ва Клаудио Каниджа каби ижрочилари бор Аргентина (2:0) термаларини маҳв этишганди. Бунда 2та ўйин­да 3та гол урган Христо Стоичковнинг ҳиссаси катта. Болгарлар илк «плей-офф»да пенальтилар серияси бўйича Мексика термаси тўсиғидан ўтишади ва ғалабадан илҳомланган ҳолда янада кучлироқ шов-шув кўтаришади - ярим финал остонасида бундестимни доғда қолдиришади. Ваҳоланки, 75-дақиқага қадар немислар ҳисобда олдинда боришганди. Якунда Христо Стоичков ва Йордан Лечковнинг голлари ярим финал чиптасини Болгария томон «юмалатади». Итальянлар ғалабалари билан якунланган ярим финалдан ке­йин, 3-ўрин учун кечган баҳсда эса Болгария термаси шведларга ҳам бас келолмайди.

ЖЧ-98 (Франция) Сенсация муаллифи - Хорватия терма жамоаси

Бу жамоа ўз юришини айнан 1998 йили бошлаган ва бир уринишда 3-ўринни эгаллаганди. Ўшанда Хорватиянинг мустақилликка эришганига энди  7 йил бўлганди. «Шунчаки, футболчилардаги юксак ватанпарварлик фазилатидан фойдалангандим. Ўша пайт Хорватия кенг доирада нотаниш мамлакат эди ва мундиалдаги иштирокка бутун дунёга овоза бўлиш учун ажойиб имкониятдек қараганмиз. Буни йигитларга тушунтириш ортиқча қийинчилик туғдирмаганди», - деганди жамоа бош мураббийи Мирослав Блажевич кейинроқ. Хуллас, хорватлар гуруҳда Ямайка» (3:1) ва Япония (1:0) термаларидан устун келишади ва аргентиналикларга қарши 3-ўйин (0:1) шунчаки, расмиятчиликка айланади. «Митти» жамоани чинакамига терлашга мажбур этган учрашувлар эса «плей-офф» босқичидан бошланади: руминлар минимал ҳисобда доғда қолдирилади, бундестим дарвозасига 3та жавобсиз гол урилади. Шиддатли тезликка эришган болқонликларни ярим финалда франциялик Лилиан Тюрамгина тўхтатиб қолади - 2:1. Қизиғи, миллий жамоаси сафида 142 марта майдонга тушган Лилиан ўша куни дебют голига қониқмай, «дубл»ни нишонлаганди. Хорватлар якунда бронза медалига эга чиқишади - Роберт Просинечки ва Давор Шукернинг голлари Нидерландия термасини енгиш учун кифоя қилади (2:1). «Мамлакат тантанага бурканган бўлсада, маъюс кайфиятда эдим. Агар ўшанда ҳозирги тажрибам бўлганида, чемпионликни нишонлармидик...?» - деди Блажевич 2018 йили ЖЧ-98ни эсга олиб.

Содиқ РАҲМОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:40, 27.12.2022.
Ўқилди: 1186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.