Кириш Регистрация

Хосе Мария дель Нидо: «Ота-ўғил ва ака-укалар орасига қўл суқилмайди...»

Баҳо:
+ | -

«Севилья»га энг шонли даври раҳнамолик қилган ва орада номақбул йўлларга кириб, қамоқ жазосини ўташга ҳам улгурган таниқли бизнесмен-юрист Хосе Мария дель Нидо аввалги жума куни ОАВ ходимларини Севилья­даги Alfonso XIII меҳмонхонасига чақириб, яна президент бўлиши ҳақида баёнот берди:

 «Бунга тўсқинлик қиладиган ҳеч нарса йўқ. Ҳозир фақат бир гуруҳ юристлар ва амалдаги президент Хосе Кастро атрофидагилар томонидан узатилаётган маълумотлар бор. Яъни бизнинг лойиҳамиз тақдим этилмади, лекин бу менда имконият йўқлигини англатмайди. Клуб моҳиятан нафақат институционал инқирозда, балки оқим билан кетмоқда. Унда на капитан бор, на руль бошқарувчиси. Номзодимни илгари суришга монеълик қиладиган суд қарори ҳам, қонуний буйруқ ҳам йўқ. Зинҳор орқага қайтмайман, 29 декабрь кунги йиғилишда акциядорларнинг овоз бериш ҳуқуқлари поймол этилмаслигидан умидворман». Хуллас, энди ҳаммаси «Севилья» акциядорлари йиғилиши хулосасига боғлиқ.

Ўз лойиҳаси ҳақида

- Кимларга раҳбарлик қиладиган бўлсам ҳам, улар лойиҳам равнақи йўлида изланишларига ишонаман. Ёлғиз ўзим боришим ва барчасида шахсий фикримга таянишимни таъкидлолмайман. Дейлик, ҳозирги Мончи ва мен 2014 йили клубда қолдирган Мончи ўртасида катта фарқ бор. Вискаино ҳақида ҳам худди шу гап.

Кенгашга таклиф

- Раҳбарлар қандайдир томошага йўл қўймаслик учун икки нотариус билан бир стол атрофига ўтиришлари керак. Бирини улар танлашади, иккинчисини биз. Шу тариқа «Сизда устунлик бор, ахир президентсиз» қабилидаги қарашларни йўқотиш мумкин. Яна ҳаммамиз бир йўналишда эшкак эшаётганимизни айтишдан маъно йўқ.

«Севилья» вице-президенти - ўғлига танқид 

- Мақолда айтилишича, ота-ўғил ва ака-укалар орасига қўл суқилмайди. Сизлар отамни яхши билардинглар. У мен учун чин раҳнамо ҳисобланган. Агар ўзимни томдан ташлашимни сўраса, ҳеч иккиланмай, энг баланд нуқтага кўтарилиб, айтганини бажарардим. Ҳа, клубда маош харажатининг ошганида ўзига яраша сабаблари бор. Бироқ иккинчи томондан, бу ўғлимга нисбатан ишончни йўқотишимга олиб келди.

Сабаблар, сабаблар...

- «Севилья» дейлик, 2023 йилнинг 31 декабригача тик тура оладими? Бунга катта шубҳам бор ва барчаси аниқ факт­ларга асосланган: капитансиз сузувчи кема, ҳукуматсиз ташкилот, қопланиб бўлмас даражадаги иқтисодий йўқотиш, таназзулга юз тутган гуруҳ, кейинги молиявий йил учун 160 миллиондан ортиқ харажат... Ҳаммасини зудлик билан тўғрилаш керак. «Се­вилья» юристлари ва ўғлим Дель Нидо Карраско «Се­вилья» бошқарувини қўлга олиш учун қандай шошаётганимни яхши билишади. Зеро, қўл қовуштириб ўтирадиган ҳолатда эмасмиз. 27500 дона эмас, 150 дона акция эгаси президент бўлсин, фақат тизимни тўғри йўлга қўйса, бас.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:30, 29.12.2022.
Ўқилди: 771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик