"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛ доирасида "Лидс Юнайтед"га қарши ўйинда (3:1) урган голларини нима учун нишонламаганини тушунтирди.
"Лидс"га урган голларимни нишонламаслик режалаштирилган эди. Мен байрам қилмаслигим кераклигини ҳис қилдим. Мен туғилган шаҳар Лидсни ҳурмат қиламан. Албатта, мен Жек билан хурсанд бўлдим, яхши иш учун раҳмат айтдим, чунки у менга берган иккита ассистенти фантастик эди.
Бугун менинг ота-онам трибунада, бутун оила иштирок этишди. Мен учун бу ҳақиқатан ҳам муҳим. Кичкиналигимда менда "Лидс" ва отамнинг "Манчестер Сити" либослари бор эди", - дея Холанднинг сўзларини келтиради VG.