Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футбол ва сиёсат. Лео Мессидан олдин ҳам спортчилар президент бўлган

Баҳо:
+ | -

 Яқинда Лео Месси Аргентина президенти бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-миш пайдо бўлди. Биз ҳаммамиз яхши биламизки, спорт сиёсатдан ташқарида, деган "клише" бор. Албатта, бутунлай сиёсат спорт билан боғланган. Буни исботлайдиган кўплаб спортчилар бор. Дунёда, аслида, кўплаб футболчилар фаолиятини якунлаганидан сўнг, ўзларининг шон-шуҳратларини ва уларга кўриниб турганидек, одамлар манфаати учун ўзларининг ақлли фикрлари ва ғояларини сиёсий мартабага айлантиришга ҳаракат қилмоқдалар. Энди сиёсатга киришга қарор қилган жаҳонга машҳур футболчиларни эслаш вақти келди. 

Жорж Веа
Эҳтимол, собиқ футболчилар орасида энг машҳур ва муваффақиятли сиёсатчи. Футболчи сифатида у яхши ютуқга эришди - 1995 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Ва 2005 йилда, Либерияда Иккинчи фуқаролар уруши тугаганидан кўп ўтмай, Веа президентликка номзодини қўйиш ниятини эълон қилди. У ўз ватанида жуда машҳур эди, бироқ мухолифлар уни билимсиз, тажрибасиз сиёсатчи – “ўрмондаги бола” деб аташди. Кейин сайловларда Веа Эллен Жонсон-Серлифга ютқазди. Аммо 2014 йилда у парламент сайловларида Элленнинг ўғлини мағлуб этди, бу ҳаммаси эмас эди. Веа 2017 йилда президентлик учун яна бир бор сайдовда иштирок этди ва қайта сайланди. Ҳозиргача у мамлакатни бошқариб келмоқда.

Ромарио
Барча даврларнинг энг буюк ҳужумчиларидан бири ва Бразилия афсонаси. Ромарио ўзининг сиёсий фаолиятида етарлича узоққа борди. Бразилия Социалистик партияси аъзоси сифатида Ромарио 2010 йилда Конгресс қуйи палатасига кирди. Бразилиядан ташқаридаги кўпчилик унинг сиёсий фаолияти ҳақида 2014 йилги Жаҳон чемпионати олдидан эшитиб ҳайрон бўлишди, чунки Ромарио Бразилиядаги мусобақани ўтказишга кескин қарши бўлиб, мамлакат ҳукуматини чемпионатни ўтказиш учун катта ҳаражат қилганлиги сабаб танқид қилган эди. Рио-де-Жанейро губернатори бўлишни хоҳлаган Ромарио 2021 йилдан бери Либерал партия вакили бўлган.

Жованни Ривьера
Фақат Паоло Малдини, Франко Бареси ва Алессандро Костакурта 1960-1979 йиллар оралиғида "россонери" либосида Ривьерадан кўра кўпроқ майдонга тушишди. Футболчилик фаолиятини якунлагач, у клуб вице-президенти бўлди, аммо 1986 йилга келиб у сиёсатга эътиборини қаратди. У тезда Христиан Демократлар партиясидан депутат бўлди, кейин мудофаа вазири ўринбосари бўлиб ишлади ва 2005 йилда Эвропа парламенти аъзоси бўлди. 

Каха Каладзе
Грузия тарихидаги энг буюк футболчилардан бири. "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини 2012 йилнинг май ойида якунлаган, бироқ сиёсий фаолиятини, аслида, бундан бироз олдинроқ бошлаган. Ўша йилнинг феврал ойида у "Грузия орзуси - Демократик Грузия" партиясига аъзо бўлди. Октябрь ойида у депутат сифатида иш бошлади. Икки карра Чемпионлар лигаси ғолиби сайланганидан атиги икки ҳафта ўтгач, Бош вазир ўринбосари ва Энергетика вазири этиб тайинланди. Ҳозир Каладзе Тбилиси мери ҳисобланади.

Хоқон Шукур
Туркия терма жамоаси сафида энг кўп гол урган афсонавий турк ҳужумчиси катта миқёсда сиёсатсичига айланган. У 2011 йилда ҳукмрон партия аъзоси сифатида Туркия парламентида ўрин олган. Бироқ, икки ярим йил ўтгач, у мустақил депутат бўлиб, партияни тарк этган. Шукур 2016 йилда ҳибсга олиш учун ордер чиқарилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. У қуролли террорчилик гуруҳида иштирок этганликда айбланган. Кейин Туркия ҳукумати президент Эрдўғонни ағдариш учун муваффақиятсиз уринишдан кейин, кўплаб сиёсатчилар ҳужумга учради. Ҳозир Шукур АҚШда яшайди.

Лилиан Тьюрам
Афсонавий француз ҳимоячиси сиёсатга жуда ёрқин кириб келган. У Франциянинг бўлажак президенти билан баҳслашиш имконига эга бўлди. 2005 йилда Николья Саркози Тьюрамга қарши баҳсда телевизорда чиқиш қилишга мажбур бўлди. Эфирда у футболчини ҳақорат ҳам қилган. Тьюрам бир зумда ва хотиржамлик билан жавоб берди: "Мен ахлоқсиз эмасман." Икки йил ўтгач, янги президент Саркози Тьюрамга принципиал равишда тенглик учун масъул бўлган этник хилма-хиллик вазири лавозимини таклиф қилди. Лилиан Саркозининг таклифини рад этди.

Зико
Яна бир афсонавий бразилиялик ўз омадини сиёсатда синаб кўрган. 1990 йилда у мамлакат спорт вазири бўлди. Имкониятлардан дадил бўлган Зико Бразилия футболини яхшилаш учун бир қатор ислоҳотларни амалга оширишга қарор қилди, бироқ унинг лойиҳалари парламентда доимо тўхтаб қолди. У асабийлашди ва бир йилдан кейин ўз лавозимини тарк этди. Кейин у машғулотлар олиб борди, дунё бўйлаб саёҳат қилди ва 2015 йилда ФИФА президентлиги учун ўз номзодини қўйишга ҳаракат қилди, бироқ миллий футбол федерациялари томонидан етарлича қўллаб-қувватланмади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:33, 30.12.2022.
Ўқилди: 2827 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.