Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Бразилияда Пеле куни нишонланади. Бу анъана қаердан пайдо бўлган?

Баҳо:
+ | -

1969 йилнинг 19 ноябрь санаси футбол тарихига кирди. Шу куни "Маракана"да "Сантос"нинг “Васко да Гама” билан ўйинида Пеле фаолиятидаги 1000-голини урди. У буни 29 ёшида ва 909-ўйинида амалга оширди. Футбол қироли энг принципиал рақиблардан бири билан ўйинда пенальтидан ўз голини урди. У “нуқта”га яқинлашмоқчи эмас эди, лекин унинг исмини ҳайқирган томошабинлар уни том маънода бунга мажбур қилишди.

70 минг томошабин тарихий ютуқнинг гувоҳи бўлди. Тўп дарвозага киргач, афсонавий бразилияликни журналистлар ўраб олишди ва учрашувни тўхтатишга тўғри келди.

Ҳужумчининг юбилей голидан сўнг, Бразилия Алоқа вазирлиги почта маркасини чиқарди - бу дунёдаги ягона ўйинчининг индивидуал ютуқларига бағишланган эди. Ўшандан бери Сантос ҳар йили 19 ноябрь санасини "Пеле куни" сифатида нишонлайди. “Биринчи марта майдонда оёқларим қалтираётганини ҳис қилдим. Ўшанда миямда битта фикр бор эди: бу голни уришим керак! Бутун “Маракана”: Пеле, Пеле, Пеле!, деб бақирди. Ва мен уларни ҳафсаласи пир қилмадим”, - деб эслаган эди Пеле ўзининг 1000-голини.

Аслида, битта почта маркасий этарли эмас эди. Пеленинг тарихий ютуғини “Бавария” президенти Роланд Эндлер қайд этди. У футбол қиролига Мерcедес-Бенз W114 автомобилини совға қилди.

Функционер бу қимматбаҳо совғани тайёрлади, чунки у Пелени ўз клубига олишни жуда хоҳлаган. Аммо у буни уддалай олмади. Ва 1964 йил апрел ойида “Сантос” Роланд Эндлерни клуб фахрий президенти этиб сайлади. У Пеленинг ватани билан мустаҳкам алоқага эга эди. Шунингдек, у бутун дунё бўйлаб Бразилия терма жамоаси манфаатларини ҳимоя қилган.

Киритилди: 15:58, 30.12.2022.
Ўқилди: 1818 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4993]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3400]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3247]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2527]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2206]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1851]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1797]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1737]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1683]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1528]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик