Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Аргентина, Бензема ва Роналду. 2022 йилнинг энг эсда қоларли воқеалари

Баҳо:
+ | -

2022 йил футбол оламида ҳар йилгидек воқеаларга бой бўлди. Месси, Пеле ва Роналдунинг сўнгги ойдаги ишлари бутун футбол оламида шов-шув кўтарди. Айниқса, аргентиналик ва португалиялик футболчи ҳақидаги янгиликлар футбол ишқибозларини безор қилиб юборди ҳам. Холанд ва Бензема воқелиги ҳам йил давомида катта планга чиқа олди. "Челси" ва "Реал" эса доимгидек омма эътиборида. Қуйида йил давомида кузатилган энг шов-шувли воқеалар билан танишиб чиқамиз.  

Ғалаба. Аргентина ва Месси чемпион

Аргентиналик юлдуз ҳақидаги баҳслар ҳеч қачон тугамайди. Гарчи ҳозир ҳар қандай спортчи учун ғалаба борасида Месси билан рақобатлашиш қийин бўлса-да. Боксчилар, баскетболчилар, голфчилар - улар "миллионлар ўйини"нинг соясида қолишган. Лионель юз минглаб эмас, миллиардлар ўйнаган спортда барча катта совринни ютиб бўлди. Бу ғалаба бутун Аргентинага тегишли. Хотини оломонга ғалаба қўшиғини куйлаш учун балконга олиб чиққан кўзи ожиз бободан тортиб, юрак ҳуржидан футболдан кетган Агуэрогача. Бутун Аргентина 36 йилдан кейин футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Хотира. Футбол қироли вафот этди

Кройфф, Марадона, Роналду, Зидан ва сўнгги ўн йилликнинг барча юлдузлари қилаётган ишларни, Пеле аввалроқ қилган. Шу тариқа, Қирол феноменга айланди. Пеле туфайли Бразилия футбол "танланганлар" мамлакатига айланди, гарчи бундан олдин у катта мағлубиятлари билан эсланган эрсада.

Кетиш. Роналду атрофида содир бўлган ишлар

Роналду бир-неча ой олдн эркин агентга айланди. Аммо энди унда 2,5 йил ичида 500 миллион евро топадиган шартнома бор. Лекин у бир мавсумда қирқта гол урса ҳам, ҳеч ким унинг муваффақиятини баҳорда Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги натижалар даражасига қўймайди. Фаолияти якунида Европага қайтиб, ўзининг чемпионатида гол уриб, кейин футболдан кетишга лойиқсан "Крио"! 

Сотиш. Абрамович "Челси" билан хайрлашди

Гарчи "Челси" Англиянинг амалдаги чемпиони бўлмасада ва Чемпионлар Лигаси ғолиби унвонини ҳимоя қилмаган бўлса ҳам, муҳим воқеа. Тарихда биринчи марта спорт клуби 4,25 миллиард фунт стерлингга сотилди. Лондон футбол жамоаси узоқ вақтдан бери Абрамовичга тегишли бўлиб келган. Энди "аристократлар" Тодд Боэлига тегишли. 

"Ҳар баҳор шу бўлар такрор". "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди

Бу воқелик фильмларда такрор такрор кўргандек бўламиз. Анчелотти, Модрич, Кроос ва Бензема бу сафар бош ролда. "Реал Мадрид" мухлислари эса бир фильмда бошқача талқинда кўраётган кино "жинниларидек. Улар кино оҳирида нима бўлишини билишади. Аммо Куртуанинг плей-оффдаги сейвларига, Винисиус ва Бенземага аталган сценарийлар бу сафар яна ҳам қизиқарлироқ бўлди. "ПСЖ", "Бавария", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" кейинги "Реал Мадрид" бўлишни орзу қилади, аммо рўйхатдаги иккита клуб турнир ғолибига эга эмас ва яна иккитаси биттадан финалда ғалаба қозонган. 

Ютуқ. Холанднинг "Манчестер Сити"даги дебюти

Кўпчилик Марадона ва Пеленинг дуэлидаги рамзий маънони Роналду ва Месси даври тугаб бораётганида англашди. Бразилиялик қирол Лионель ғалаба қозонган йили вафот этди. Аммо 2022 йил меросхўрларнинг ўзлари учун муҳим воқеа бўлганлиги айтиб ўтиш керак. Холанд ва Мбаппе тобора мукаммал "роботлар"га айланиб боришмоқда. Эрлинг Премьер-лигада ажойиб дебют ўтказмоқда, бу борада Килиандан бир қадам олдинда: у немис ва французларга қараганда қийинроқ лигага кетди. Ўйнади, Премьер-лигадаги дастлабки 14 ўйинда 20 та гол урди, тўхташни истамаяпти.

Респект. Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритди

"Реал"нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси ҳақида тепароқда ёзганимнинг давомини тақдим этаман. Кино оламида энг яхши роль ижро этган актёр учун энг машхур соврин бу - "Оскар". Футболдаги "Олтин тўп" билан бир хилда машхурликка тенг мукофот. Бензема эса чемпионлар лигасидаги қаҳрамонлиги учун "Олтин тўп"ни қўлга киритди ва бунга ҳеч ким эътироз билдирмайди. Чунки Карим бунга лойиқ эди. Агар ростан ўша воқелик Кинога тенглаштирилса, франциялик "Оскар"ни ҳам оларди. 

Байрам. Қатардаги қишки жаҳон чемпионати

Ўзига хос байрам, сотиб олинган "мухлислар", бузиб ташланган стадионлар, Қатарнинг ЖЧни Франция ёржамида қўлга киритган ва албатта, мухлисларнинг "авжи"га чиққани, ҳм футбл байрамининг бир қисми эди. Жаҳон чемпионати финалидан ташқари ҳам мундиал бизда кўплаб ҳотираларни қолдира олди. Марокаш ва Хорватия матонати, Испания, Португалия, Германия ва Бельгия сингари жамоаларнинг мағлубияти, Япония халқи бутун дунёда хурматга сазовор бўлгани шулар жумласидан. 

Миржалол Пардабоев мақоласи

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:22, 31.12.2022.
Ўқилди: 2946 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.