Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси учун таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" қишки трансфер бозорида Антонио Контени қўллаб-қувватламоқчи. Лондон клуби радарида "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес турибди. "Шпорлар" ҳозирда 22 ёшли футболчи учун таклиф тайёрламоқда.

Манбага кўра, "Тоттенхэм" Ферран Торресни 35 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи. Клублар музокаралар жараёнида муроса топа оладими ёки йўқми, буни айтиш қийин.

Ферран Торрес бир йил олдин "Барселона"га ўтган эди. Бу вақт ичида ҳужумчи клуб сафида 45 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:28, 02.01.2023.
Ўқилди: 1496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.