"Интер" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Милан клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Душанба куни Марсело Брозович чап оёғидаги оғриқ туфайли тиббий кўрикдан ўтди. 30 ёшли хорватда чап оёқ мушагининг енгил лат ейиши ташхиси қўйилган. Яқин кунларда Брозовичнинг аҳволи қайта баҳоланади.
Балки, Марсело Брозович Италия чемпионатининг навбатдаги "Наполи"га қарши ўйинида "Интер"га ёрдам бера олмас. Жамоалар 5 январь куни куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.