Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Туркия ташқи ишлар вазири Пеленинг видолашув маросимда иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бразилиялик афсонавий футболчи Пеле билан видолашув маросимида иштирок этди.

Тадбир Сантос шаҳрида (Сан-Паулу штати) Пеле 18 йилдан ортиқ ўйнаган маҳаллий "Сантос" футбол клубининг "Вила Белмиро" стадионида бўлиб ўтди.

"Сантос" президенти Андрес Руеда Чавушўғли билан учрашув чоғида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва бутун турк халқидан унга ҳамдардлик билдирди.

Чавушўғли "Пеле нафақат сизнинг қалбингизда, балки бутун турк халқи ва бутун дунёнинг қалбида" - деди.

Пеле 3 январь куни Экуменика некрополида дафн этилади. Мажмуа Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг баланд вертикал қабристон сифатида киритилган.

Пеле 2022 йилнинг 29 декабрида 82 ёшида вафот этди.

ФИФА футбол комиссияси Пелени энг буюк футболчи, Халқаро олимпия қўмитаси эса 20-асрнинг энг буюк спортчиси деб тан олди.

Пеле Бразилияга 1958, 1962 ва 1970 йилларда учта жаҳон чемпиони бўлишига ёрдам берган.

Умуман олганда, терма жамоадаги ўйинларида (92 та ўйин) у рақиблар дарвозасига 77 та гол урди - бу ҳали ҳам тенгсиз бўлган ютуқ.

Пеле футболчилик фаолияти давомида 1363 учрашувда 1283 та гол урган.

Пеле мухлислар орасида “Қора марварид” лақабини олди.

Пеле (ҳақиқий исми Эдсон Арантис до Насименто) 1940 йил 23 октябрда Трес Коракоинс шаҳрида (Бразилия шарқидаги Минас-Жераис штати) туғилган.

У "Сантос" ва "Нью-Йорк Космос" клубларида ўйнаган.

Пеле - футболчи сифатида уч марта жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона футболчи. Тўртта жаҳон чемпионати иштирокчиси.

Киритилди: 16:47, 03.01.2023.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.