Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби декабрь ойининг сўнгига қадар машғулотларнинг биринчи босқичини тугатиб, қисқа таътилга чиққан эди.
Клуб матбуот хизматининг тарқатган хабарига қараганда, Ёрқин Назаров бошчилигидаги "Сўғдиёна" бугун - 4 январдан бошлаб машғулотларни Тошкентда давом эттиради. Тошкентдаги машғулотлар давомида бир қатор назорат учрашувларини ўтказиш, шунингдек, янги футболчилар билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган.