"Ливерпуль" афсонаси Жейми Каррагер Эрик тен Хагнинг "Манчестер Юнайтед" клубидаги фаолияти ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" айни дамда Англия Премьер-лигасида тўртинчи ўринда бормоқда, аммо жамоа захирадаги ўйинида ғалаба қозонса, "Ньюкасл"ни ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилади.
"Яқин вақтгача "Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" даражасидан узоқда эканлиги ҳақида кўп гапирилган эди, аммо бу тезда ўзгариб кетди. Бундай фикрлар ҳақиқий бемаънилик бўлиб чиқди. Жамоага янги мураббий келди ва ҳозир ишлар анча яхши кетмоқда", - деди Каррагер Sky Sports билан суҳбатда.