Каталониянинг "Барселона" клуби "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невешнинг трансферидан қўшимча фойда олиши мумкин.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, португалиялик футболчининг "кўк-анорранглилар" сафига ўтиши клубга ёзда эркин агентга айланиш хавфи остида турган ҳимоячи Алехандро Бальде билан шартномани узайтиришига ёрдам бериши мумкин.
Гап шундаки, Бальде ва Невешнинг манфаатларини битта агентлик ҳимоя қилади. Португалиялик футболчи билан келишувга эришиш Бальде билан шартномани узайтиришга ёрдам бериши мумкин, чунки у "Камп Ноу"да қолиш истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Невеш ёзги трансфер ойнасида "Барселона" футболчисига айланиши керак.