Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Лаос, шунча «сариқ»/«қизил» қаердан?

Баҳо:
+ | -

Испаниялик ФИФА рефериси Антонио Матеу Лаос бугун тан­қидлар остида, у яна турли мемлар учун зўр «объект» ҳам...

Гап шундаки, таниқли ҳакам ўзи ишлаган охирги 2та ўйинда футболчиларга карточка кўрсатиш бобида ҳиммати чексиз эканлигини амалда исботлади - 32та «сариқ», камига 3та «қизил»... Матеу Лаос аввалига Қатар-2022 мундиали чорак финалидан ўрин олган Нидерландия - Аргентина баҳсини сариқ рангга «бўяди» - 16та огоҳлантириш. Қарангки, у Испания Ла Лигаси 15-тури доирасидаги «Барселона» - «Эспаньол» учрашувида яна шу натижасини такрорлади - 16та сариқ карточка. Битта фарқи шуки, ЖЧ ўйинида 1та «қизил» кўрсатган ҳакам бунисида икки футболчини майдондан четлаштирди.

Эътиборлиси, Матеу Лаос «Каталония дербиси»да мезбон «Барселона» вакилларига 8та сариқ карточка кўрсатган бўлса, шундан атиги 1тасини қўполлик учун берилди. Яъни 25-дақиқада қоидага зид ҳаракатланган Ансу Фати ўйиндаги «сариқ шоу»ни бошлаб берди. Хави шогирдлари қолган вазиятларда ҳакам билан баҳслашишгани учун олишди - Жорди Альба (икки марта), Ферран Торрес, Педри, Тенас Урена, Рафинья ва Хави... Тўғри, биргина Гави бундан мустасно - у рақиб билан тўқнашувдан кейин огоҳлантирилди. «Эспаньол» вакиллари ҳам «Камп Ноу»дан «бир қоп» сариқ карточка билан қайтишди.

Диққатни тортадиган яна бир томони - Лаос жами 18та карточкадан 11тасини ўйиннинг 74-дақиқасидан кейин кўрсатди. Кўринишидан, Хави ҳақ - ҳакам чиндан ҳам, охирида ўйин назоратини қўлдан чиқариб юборди мутлақо. Шунга мувофиқ, ўйиндан кейин футбол ва жамоалар иккинчи даражага тушиб қолди ва Матеу Лаоснинг можароли ҳакамлиги бош мавзуга айланди. Умуман, «ҳимматли» реферининг иши футболчилар ва мухлисларда илк марта эътироз туғдираётгани йўқ. Дейлик, ЖЧ чорак финалидаги ўша ўйиндан сўнг ҳам ҳар икки жамоа вакиллари Лаос ишига эътироз билдиришганди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:30, 07.01.2023.
Ўқилди: 758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [8081]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3529]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3112]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2778]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2236]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [2047]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1918]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1852]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1720]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1594]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.