Кириш Регистрация

«Наполи» футболчилари Италия "А" сериясининг илк турида иштирок этишдан бош торишмоқда

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Наполи" клуби футболчилари Италия Суперкубогида "Ювентус" жамоасига мағлубиятга учрагач, тақдирлаш маросимида иштирок этишдан бош тортганидан хабарингиз бор.

Неполлик футболчилар кумуш медалларни олишга бормадилар ва матбуот билан ҳам суҳбатлашишдан бош тортдилар.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" клуби "Ювентус"га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув давомида неаполликлар таркибидаги икки нафар футболчи майдондан четлатилди. Шунингдек "Наполи" клуби бош мураббийи Вальтер Маццари ҳам захира ўриндиғида ўтириш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Foball Italia нашрининг маълум қилишича, эндиликда "Наполи" Келаси ҳафтада старт оладиган Италия чемпионатининг илк турида қатнашишдан ҳам бош тортмоқдадар. Наполликлар суперкубок ўйинини бошқатдан ўтказишни талаб қилиб чиқишган.

Жамоа футболчиларининг фикрича, ўйин спорт ва фэйр плей тамоилларига зид равишда кечган ва ИФФ бу ўйинни бошқатдан ўтказиш таклифини кўриб чиқишлари лозим.

Айни пайтда ИФФ расмийлари бу борада маълумот берганларича йўқ.

 
Манба: www.goal.com
Киритилди: 02:58, 13.08.2012.
Ўқилди: 4560 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz